Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Тахтакўпирдаги “Белтов” овулини бориб кўрди
Фото: Президент матбуот хизмати
23 феврал куни Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманидаги “Белтов” овул фуқаролар йиғинида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, бу ерда мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Туман марказидан 40 километр узоқда жойлашган ҳудуднинг илгари шароити оғир эди. “Обод қишлоқ” дастури асосида қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилгач, овул қиёфаси ўзгарган.
Шавкат Мирзиёев овулдаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Аҳоли билан мулоқот қилди.
– Охирги йилларда Қорақалпоғистонга алоҳида эътибор бериб, катта куч ва ресурсларни жалб этганимиз ўз натижасини беряпти. Одамлар йўлимиз тўғрилигига ишонди. Энди янги марралар қўйганмиз. Қорақалпоғистонга ҳамма раҳбарларни олиб келдик. Бунақаси тарихда бўлмаган. Улар маблағи, жамоаси билан келиб, аниқ лойиҳалар ишлаб чиқяпти. Тахтакўпирнинг ҳам аввалги мавқеини тиклашимиз зарур, - деди президент.
Давлат раҳбари аёллар турмушини яхшилаш масаласига алоҳида тўхталган.
- Юртимизда аёллар кўз ёши тўкмайдиган жамият қуришимиз керак, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шу ерда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳам мулоқот бўлган. Улар маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш, бандликни таъминлаш борасидаги таклифларини билдирган.
Президент шу ерда журналистлар билан ҳам суҳбатлашган.
Мавзуга оид
19:17 / 26.08.2025
Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди
14:58 / 26.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олди
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024