Жамият | 15:25 / 25.02.2022
28857
5 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг инглиз тили ўқитувчилари TEFL халқаро сертификатини олиб маошига қўшимча 50 фоиз устамага эга бўлишлари мумкин

Фото: TESOL | TEFL

TESOL | TEFL академияси Ўзбекистоннинг инглиз тили ўқитувчиларига халқаро TEFL сертификатини олиш ва маошни 50 фоизга ошириш имкониятини яратади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси 2022/2023 ўқув йилига қадар давлат олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча чет тили ўқитувчилари камида C1 даражасидаги миллий сертификат ёки унга тенглаштирилган халқаро даражадаги сертификатга эга бўлиши керак эканлигини қарор қилди. Шунга кўра, тегишли қарор билан хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди. Ушбу рўйхатдан TEFL халқаро сертификати ҳам ўрин олган.

TESOL | TEFL академияси халқаро тоифали ўқитувчилар тайёрлаш маркази бўлиб, ундаги TEFL курслари сизни халқаро инглиз тили ўқитувчиси сифатида тайёрлайди. Шунингдек, халқаро CELT P ва CELT S сертификатларига ҳам тайёрлов малака ошириш курслари мавжуд бўлиб, булар мактаб ўқитувчилари учун жорий этилган. Бу сертификатларга эга бўлган ўқитувчиларга Президент қарорига мувофиқ ойлик маошнинг 50 фоизи миқдорида ҳар ой устама қўшиб берилади.

TEFL "Teaching English as a Foreign Language" томонидан бериладиган сертификат халқаро миқёсда тан олинган бўлиб, ушбу сертификатга эга ўқитувчи истаган давлатда инглиз тилидан дарс бериши мумкин. TEFL’нинг бир нечта даражалари мавжуд бўлиб, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети томонидан Инглиз тили кўникма ва малакаларини баҳолашга йўналтирилган The Ofqual Regulated Level 5 Certificate in TEFL сертификати Common European Framework of Reference (CEFR) тизимининг C1 даражасига тенглаштирилганлиги тан олинди.

 TEFL сертификатидан бир умр фойдаланиш мумкин

TEFL’даги 5-даражали сертификат малака ва кўникмаларни тартибга солиш идораси (Ofqual) томонидан назорат қилинади ва бу Буюк Британия ҳукумати малакани тасдиқлаганлигини англатади. Бу олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки таянч даражаси, университетда икки йил ва CELTA ҳамда Trinity CertTESOL сертификатларига тенг ҳисобланади.

Сертификатнинг амал қилиш муддати чекланмаган бўлиб, бу эса ундан бир умр фойдаланиш имкониятини беради.

TESOL | TEFL академиясида TEFL’нинг 5-даражали халқаро сертификати тайёрлов малака ошириш курси йўлга қўйилган. Марказда барча қулайликлар яратилган. Шинам ва замонавий безатилган хоналар, ўзгача муҳит ва дизайн албатта дарс самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Дарслар халқаро талабларга жавоб берувчи менторлар томонидан Европа стандартлари асосида ташкил этилган.

Сертификат ўқитувчиларга ҳар ойда маошга қўшимча 50 фоиз устама олиш имкониятини беради

TESOL | TEFL академиясида сиз қандай қилиб инглиз тилини мулоқот (CLT approach) орқали ўқитишнинг тўртта асосий йўналишларини ўргатишни ўрганасиз: ўқиш, гапириш, ёзиш, тинглаш, шунингдек, грамматика / талаффуз ва синфни бошқариш. Ўқувчилар ва синф ўқув мақсадларига жавоб берадиган самарали дарсларни режалаштириш ва етказиш бўйича ёш ўрганувчиларга ҳам, катталарга ҳам қизиқарли ва самарали дарсларни режалаштириш ва етказиб бериш усуллари ва кўникмаларини ўзлаштирасиз.

Дарслар сизнинг танловингизга қараб офлайн ёки ZOOM платформаси орқали халқаро талабларга жавоб берадиган менторлар томонидан олиб борилади.

Дастур сўнгида Буюк Британия ҳукумати тан олган Ofqual идорасига тўғридан тўғри масофавий имтиҳонлар топширилади ва муваффақиятли ўтган ўқитувчилар халқаро Ofqual Regulated Level 5 TEFL сертификатига эга бўлишади. Сертификат ўқитувчиларга ҳар ойда маошга қўшимча 50 фоиз устама олиш имкониятини тақдим этади.

Тайёрлов малака ошириш курсимизнинг мақсади, ўқитувчиларнинг ўқитиш методикасини халқаро даражада такомиллаштириш ва амалий ўқитиш кўникмаларини ошириш орқали уларга янги имкониятлар эшигини очишдан иборатдир.

Қўшимча маълумот олиш учун бизга қўнғироқ қилинг:

+998900390050

+998901315007

+998901756007

Телеграмда ёзинг: Администратор1, Администратор2.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

TELEGRAM |INSTAGRAM | FACEBOOK

Академиямиз Веб сайтига ташриф буюринг: www.tesol-tefl.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид