UzAuto ижтимоий қўллаб-қувватлаш тарафдори: тармоқнинг 2021 йилдаги энг муваффақиятли ижтимоий кампаниялари
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий лойиҳаларни ривожлантириш – UzAuto фаолиятининг муҳим йўналиши ва ажралмас қисмидир. 2021 йилда компания томонидан кўрсатилган ҳомийлик кўмаги миқдори 297 млрд сўмни ташкил этди.
Aхборот технологиялари соҳасини ривожлантириш, шунингдек, истиқболда бу йўналишда кадрларни тайёрлаш учун Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида UzAuto томонидан академия қурилиш лойиҳаси амалга оширилди. Замонавий мажмуа «Ўзавтосаноат» ташаббуси билан Ўзбекистонда ёшлар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда AКТни ривожлантириш лойиҳалари доирасида ҳаётга татбиқ этилди. Лойиҳа 3,5 гектар ҳудудда 8 500 кв.м. майдондан иборат бино кўринишидаги мажмуа концепциясини ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш ва қуришни ўз ичига олган.
Сўнгги техник талабларга мувофиқ жиҳозланган ёшлар марказидан унумли фойдаланиш мақсадида «Ўзавтосаноат» компанияси томонидан Ботир Орифжонов (LeBazar, Paynet, асосчиси, Khan Academy Uzbek раҳбари) жалб этилган бўлиб, унинг раҳбарлиги остида «Astrum» IT-академияси ташкил этилди. IT-академиянинг ташкил этилиши ёшларни ўқитиш учун майдонча яратиш имконини берди. Хабар қилинишича, АКТ йўналишидаги машғулотлар жараёни Кремний водийси мутахассислари томонидан ишлиб чиқилган.
Бундан ташқари, 2021 йилда ёзувчиларнинг дам олиши ва ижод қилиши учун “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан Паркент туманида қурилган Паркент ижод уйи лойиҳаси амалга оширилди. Маданий-ижодий майдон 2 гектар ҳудудда Паркент туманидаги «Заркент» маҳалласини ободонлаштириш доирасида бунёд этилган.
52 ўринга мўлжалланган кўркам 3 қаватли мажмуа маданий ва кўнгилочар тадбирларни очиқ ҳавода ўтказиш учун махсус амфитеатрни ўз ичига олган, куну- тун ишлаш учун зарур бўлган тунги чироқ ёритгичлари билан жиҳозланган. Ҳудуд кўкаламзорлаштирилган бўлиб, умумий майдони – 7,1 метрни ташкил қилган сув минораси, узунлиги 800 метргача бўлган болалар ва катталар бассейни барпо этилган, табиат бағрида дўстлар ва яқинлар билан суҳбатлашиб, ҳордиқдан ижобий таассуротлар олиш учун 7та скамейка ўрнатилган.
Замонавий «Паркент ижод уйи» ўзига хос ва бетакрор архитектура дизайни билан Заркент маҳалласи кўркига кўрк қўшиб, туман аҳолиси учун чинакам диққатга сазовор жойга айланди.
Шу билан бирга эслатиб ўтиш ўринлики, «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистоннинг номоддий маданий меросини асраш тарафдори ва “Мақом мактаби” ННТ ҳамда Ўзбек миллий мақом мусиқа санъати маркази бош ҳомийси ҳисобланади.
Ўтган йили, шунингдек, 28 млрд сўм миқдоридаги молия маблағлари маданият, фан ва спорт соҳалари, шу жумладан, мақом, кинематография, «Зиё» фонди, шунингдек, Андижон футбол клубини ривожлантиришга йўналтирилган.
UzAuto томонидан Жиззах вилоятининг Арнасой туманидаги ободонлаштириш ишларига 5 млрд сўм ажратилган. «Яшил макон» дастури доирасида 30 минг кўчат экилган. Бундан ташқари, маҳаллаларни ободонлаштиришга 10 млрд сўм миқдорида ҳомийлик кўмаги йўналтирилган. Хусусан, Бектемир тумани аҳолиси учун 70та икки қаватли ва 50та хусусий уйнинг фасад ва том қисми таъмирлаб берилган. Бажарилган иш суммаси 14 млрд сўмни ташкил этди.
Бектемир туманида бандликни таъминлаш учун маиший хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга оширилди ва шунинг ҳисобидан 170дан ошиқ иш ўринлари ташкил этишга эришилди.
UzAuto тизимида, шунингдек, аҳолини, хусусан, коллеж ва ОТМ битирувчиларини иш билан таъминлашга эътибор қаратилади. Автосаноат соҳасида тармоқнинг ўзида 28 мингга яқин одам ва турдош соҳаларда 200 000дан ортиқ одам банд қилинган, 2022 йилда бу соҳада яна 1200та иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:08 / 13.07.2023
UzAuto Motorsʼнинг Асакадаги заводи қачон ишга туширилиши маълум қилинди
15:58 / 24.03.2023
“UzAuto”: Бозор шароитида даромадли ишлаб чиқариш
18:55 / 22.03.2023
UzAuto: Нурафшонда Наврўз сайли! Янгиланиш, меҳр-оқибат айёми халқимизни бирлаштиради
17:00 / 02.03.2023