Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иш берувчиларга ногиронлиги бўлган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси тўлиқ қоплаб берилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Иш берувчиларга улар томонидан ногиронлиги бўлган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президентнинг «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2024 йил 1 мартга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан ногиронлиги бўлган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилиши белгиланган.
Қуйидагиларни назарда тутувчи иш берувчиларга улар томонидан ногиронлиги бўлган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланади:
- иш берувчиларга ногиронлиги бўлган ходимлари учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини маълум бир давр учун давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби;
- иш берувчига Давлат солиқ қўмитаси томонидан ижтимоий солиқ суммасини тўлаб бериш ёки тўлаб беришни рад этиш асослари;
- иш берувчи томонидан имтиёздан фойдаланиш учун топшириладиган солиқ ҳисоботлари;
- Молия вазирлиги ғазначилиги томонидан давлат бюджетидан қоплаб бериладиган маблағларни иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби.
Иш берувчиларга улар томонидан ногиронлиги бўлган ходимлари учун тўланадиган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш 2022 йилда республика бюджетидан Молия вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
Молия вазирлиги 2023 йил ва 2024 йил учун давлат бюджетини шакллантиришда ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, 2023 йил ва 2024 йилнинг I ярим йиллигида иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш харажатларини алоҳида қаторда режалаштиришни назарда тутади.
Давлат солиқ қўмитаси ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги 2022 йил 1 апрелга қадар ўзларининг ахборот тизимларини интеграция қилишни таъминлайди.
Давлат солиқ қўмитаси иш берувчиларга қоплаб бериладиган ижтимоий солиқ суммаси тўғри ҳисобланиши устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ назоратини амалга оширади.
Мавзуга оид
20:30 / 04.09.2025
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС нол ставкага туширилади
10:15 / 05.02.2025
Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади
10:05 / 06.05.2022
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг солиққа тортилмайдиган даромади миқдори оширилди
07:43 / 04.05.2022