Иқтисодиёт | 17:20 / 04.03.2022
22830
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси ҳафтани 10910 сўмдан юқорида якунлади.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 мартда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,18 сўмга кўтарилиб, 10 910,43 сўмни ташкил қилди. Евро 59,64 сўмга пастлаб, 12 017,84 сўм бўлди. Рубль 6,06 сўмга кўтарилиб, 99,10 сўм бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 10 900 сўмдан ошди. Шу куни тижорат банкларида доллар курси 10 955 сўмгача кўтарилди.

Мавзуга оид