Ўзбекистон | 09:00 / 04.03.2022
11355
4 дақиқада ўқилади

Универсал пластик карта - талабалик ҳаётига йўлланма

Фото: UZCARD

Таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакатимизнинг иқтидорли ёшларини ривожлантириш мақсадида 2022 йил 28 февраль куни, UZCARD ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Меморандумнинг мавзуси замонавий ахборот-молия технологиялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рақамли жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш учун устувор аҳамиятга эга бўлган  таълим фаолияти, иш ва илмий тадқиқотлар соҳасидаги лойиҳавий ечимлар бўлди. Бундан ташқари, Меморандум доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида талаба ва ходимларнинг салоҳиятини ошириш, ҳамкорликнинг тегишли йўналишлари бўйича қўшма тадбирлар, маърузалар ва маҳорат дарсларни ташкил этиш ва талабаларни амалиёт ўташ учун жалб қилиш, амалий кўникмаларни ривожлантириш, ахборот ва молиявий технологиялар соҳасида ишлашга ўргатишга қаратилган қўшма лойиҳалар амалга оширилади.

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон қарори ижроси асосида икки томонлама ҳамкорлик доирасида UZCARD шуъба корхонаси бўлган АТТО ва Тошкентдаги Турин политехника университети жамоат транспортида йўл ҳақи тизими билан интеграциялашган универсал талабалар пластик карталарини чиқариш бўйича илғор лойиҳани бошлади.

Бугунги кунда янги талаба карталари, университет талабаларига улардан нафақат транспорт учун тўловни амалга оширишда, балки университетнинг ички функцияларида – бинога киришда, ҳудуд ичида, шунингдек, кутубхонада китобларни қабул қилишда ҳам фойдаланиш имконини беради.

Тошкентдаги Турин политехника университети универсал талаба картасини жорий этган биринчи университет бўлди – бугунги кунда инновацион рақамли технологияларнинг қулай маҳсулоти бўлган ижтимоий восита, университет маъмуриятига талабалар хавфсизлигини таъминлаш ва давоматнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш имконини берди. Шуни таъкидлаш керакки, бу универсал талаба картасини ишлаб чиқишдаги биринчи қадамдир.

Яқин келажакда талабалар кундалик вазифаларни осон ва хавфсиз амалга оширишлари учун ушбу талаба картасини ўзгартириш ва унинг функционаллигини тўлиқ банк картасига айлантириш вазифаси ҳал қилинади: харидларни амалга ошириш, ўз маблағларини бошқариш, стажировка ёки ўз-ўзини иш билан таъминлаш орқали биринчи даромадни олишдир.

Бундан ташқари, ушбу лойиҳанинг Турин политехника университетида муваффақиятли синовдан ўтказилганлигини ҳисобга олиб, ушбу лойиҳани кенгайтириш ва мамлакатнинг барча университетларида “ақлли банк картаси”ни жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

UZCARD ва Тошкентдаги Турин политехника университети мамлакат олий ўқув юртларини янги маҳсулотга қўшилишга, ўқув жараёнини бошқаришни оптималлаштиришга, ҳамда ўз талабаларининг таълим сифати ва ҳаётини салоҳиятли равишда оширишга таклиф қилади!

Маълумот учун:

2021 йил давомида, Тошкент шаҳрида жамоат транспортида тўловларни амалга оширишда 80 мингдан ортиқ талаба карталари расмийлаштирилди. Улар бўйича ўртача ойлик тўловлар сони 1,6 миллион транзакцияни ташкил этди. Ушбу карталар орқали амалга оширилган тўловларнинг умумий сони эса 19,7 млн транзакцияни ташкил этди.

Ўтган йили талабалар карталари - имтиёзли транспорт карталари орасида энг оммабопи бўлди. Уларнинг улуши 68 фоизни ташкил этди. Иккинчи ва учинчи ўринларда - 18 фоиз ва 14 фоиз билан пенсия ва ўқувчи транспорт карталари жой олишди.

 Реклама ҳуқуқи асосида