Ўзбекистон | 11:33 / 05.03.2022
10381
2 дақиқада ўқилади

6 март куни Ўзбекистонда ёмғир ёғади

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 6 март куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8 даража, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши ва чанг кўтарилиши кутилмоқда, айрим жойларда шамолнинг кучайиши 25-30 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид