Ёш бўлатуриб ойига 1000 доллардан 4000 долларгача пул топиш мумкинми?
BPO мактаблари – Ўзбекистон ёшларига халқаро компанияларда ишлаш имкониятини очувчи эшик.
Бугунги кунда кўпгина йирик халқаро ташкилотлар ўз бизнес жараёнларини амалга оширишда ташқаридан ишчи кучи жалб қилмоқда. Айниқса, пандемия даврида қатор мамлакатлар масофадан ишлаш ва у орқали мўмайгина даромад топишни йўлга қўйди. Жаҳоннинг етакчи компаниялари ҳам ўз ходимлари масофадан ишлашига шароит яратиб берди. Бу икки томон учун ҳам қулай. Бир томондан, компания сарф-харажатларини камайтириш ва иш самарадорлигини оширишга эришилса, бошқа томондан, мутахассис учун дунёнинг исталган бурчагидан туриб, ўз хизматларини таклиф қилиш имконияти пайдо бўлди. Илмий тилда ушбу жараён BPO деб юритилади.
BPO ўзи нима?
BPO (инглиз тилидан Business Processes Outsourcing) – ташкилот ўз бизнес жараёнларининг маълум бир қисмини ташқи хизмат кўрсатувчи компанияларга (“аутсорс” компаниялар деб ҳам аталади) шартнома асосида топшириши.
“Аутсорс” компаниялар қуйидаги хизматларни тақдим этиши мумкин: бухгалтерия ҳисоби, бошқарув, юк ташиш ва логистика, мижозларга хизмат кўрсатиш ва қўнғироқ марказлари, ишлаб чиқариш ҳамда маркетинг ва сотув.
BPO йўналишида ойига қанча даромад топиш мумкин?
Масалан, етакчи компанияларга масофадан хизмат кўрсатиб, бошқарувчи сифатида 4000 доллардан, менежер лавозимида 2000 доллардан, дастурчи сифатида 1000 доллардан 4000 долларгача, оддийгина диспетчер бўлиб эса 300 доллардан ортиқ даромад топиш мумкин. Ёши 17 дан баланд бўлган, ушбу касб сир-асрорларини ўрганишга астойдил киришган ҳар қандай киши соҳада ўзини бемалол синаб кўриши мумкин, бунда ҳатто Университет дипломи ҳам шарт эмас. Муҳими, ўз соҳасининг мутахассиси бўлиш, хорижий тиллардан бирини билиш (инглиз, рус ёки корейс тили) ҳамда сифатли интернет алоқа билан таъминланган бўлиш.
Бу борада, IT-Park (Технопарк ҳақида батафсил: https://it-park.uz/uz/itpark) ҳам Ўзбекистон ахборот технологиялари соҳаси локомотиви сифатида AKT вазирлиги кўмагида бир йил олдин, маҳаллий ва хорижий компаниялар томонидан тақдим қилинаётган иш ўринларининг энг йирик базасини ишга туширгани эътиборга молик. Ушбу йирик платформа (https://it-market.uz/) мамлакатимиз мутахассисларига лойиҳалар устида ишлаш, буюртмалар қабул қилиш, умуман, ахборот технологиялари соҳасида каръера қуриш учун ўзига хос кўприк вазифасини ўтамоқда.
Ўзбекистонда йўналишнинг энг оммалашган турларидан бири – юк ташиш (логистика) соҳаси ҳисобланади. Асосан, АҚШнинг логистика компаниялари Ўзбекистонда ўз филиалларини очиши сўнгги вақтларда сезиларли даражада кўпайди. Логистика хизматларини кўрсатиш соҳасида ишлаётган Ўзбекистон ёшлари ойига ўртача 1000–1500 АҚШ доллари ва ундан кўпроқ маош олади.
“Хўш, BPO соҳаси даромадли экан, унда ўз ўрнимни топиш учун нима қилишим керак?” деган савол туғилган ҳар қандай киши тўғридан тўғри “BPO School” мактабларига мурожаат қилиши лозим.
Ўзбекистонда “BPO School” ўқув марказлари қаерда жойлашган?
“BPO School” IТ Park ва AKT вазирлиги кўмагида бутун мамлакат бўйлаб очилаётган ихтисослаштирилган таълим муассасалари бўлиб, у ерда Ўзбекистон ёшлари аутсорсинг (ташқи хизмат кўрсатиш) соҳасида ишлашни ўрганишлари мумкин. Марказлар Тошкент, Жиззах, Фарғона, Гулистон ва Мўйноқ шаҳарларида фаолият юритмоқда. Тез орада Урганч, Наманган ва Андижон вилоятларида ҳам бу каби марказларни очиш режалаштирилмоқда.
Таълим олгандан сўнг имкониятлар қандай?
Таълим жараёни 2 ҳафтадан 1 ойгача давом этади. Ушбу вақт давомида талабалар фаолият доирасида зарур билим ва кўникмаларга эга бўладилар. Эътиборли жиҳати, “BPO School” таълим маркази битирувчилари учун халқаро компанияларда амалиёт ўташ ва ишга жойлашиш имконияти мавжуд.
Марказ талабасига айланиш учун айрим талаблар бор. Яъни ёшингиз 17 ва ундан юқори бўлиши, инглиз, корейс, рус тилларидан бирини билишингиз, келажакда буюртмачилар билан уларнинг вақт режимига қараб ишлашга тайёр туришингиз лозим.
Мақсадингиз йўлида бел боғлаган бўлсангиз, ўз вилоятингиз бўйича IT Park филиалига мурожаат қилишингиз ёки https://bpo.mitc.uz/uz ҳаволасига ўтиб онлайн ариза топширишингиз мумкин.
Барча саволлар юзасидан IT Park ҳудудий менежери Фаррух Эркиновга мурожаат қилинг + 998983310052.
Реклама ҳуқуқлари асосида