Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“BAZIS-T” қурилиш компанияси Тошкентда янги “Ko’h Ota” турар жой мажмуаси қурилишини бошлади
“BAZIS-T” компаниясидан янги “Ko’h Ota” турар-жой мажмуаси: қулайлик, хавфсизлик ва ҳашамат
“BAZIS-T” қурилиш компанияси Тошкентда янги “Ko’h Ota” турар-жой мажмуаси лойиҳасининг тақдимотини ўтказди. Кўҳ Отанинг асосий хусусиятларига замонавий қурилиш технологияси, концептуал меъморчилик, пухта ўйланган ободонлаштириш тизими ва яшаш майдонининг кенглиги киради.
“Ko’h Ota” турар-жой мажмуаси шаҳарнинг тарихий қисми саналмиш Нурафшон кўчасида, Кўҳ Ота масжидининг ёнида жойлашган.
“Ko’h Ota” бу – шаҳар тарихий қисмининг ёрқин тимсоли, дурдонаси ва оилавий яшаши учун қулай жойдир! Янги турар-жой мажмуаси шаҳарнинг бу қисмига ўзига хос муҳит олиб келади ва шу билан бирга, бу ердаги асрлар давомида шаклланган тарихий анъаналарни эҳтиёткорлик билан сақлайди.
“Ko’h Ota”нинг қулай жойлашуви туфайли, бу ерда пойтахт руҳини ҳис қилиб яшаш ва доимо воқеалар марказида бўлиш мумкин. Турар-жой мажмуаси яқинида Riviera савдо маркази, Korzinka va Makro супермаркетлари, миллий чойхоналар ҳамда машҳур ресторанлар, соғломлаштириш марказлари ва фитнес клублари жойлашган. Дарё бўйи, хиёбонлар ва Наврўз боғи бир қадамли масофада жойлашган. Бир неча юз метр радиусда болалар боғчалари, мактаблар, лицейлар ва университетлар жойлашган.
Турар-жой мажмуаси баландлиги 9 ва 12 қаватли уйлардан иборат. Кўҳ Ота неоклассик меъморчилигининг нафислиги ва шарқона нақшлар билан безатилган биноларнинг ташқи ва ички элементлари, ўзига хос бетакрор образни яратади. Тоғлар ва шаҳарнинг гўзал кўринишдаги манзараларини катта бурчакли террасалар, график расмлар туширилган панжарали очиқ балконлар, панжарали экранлар турар жой мажмуасининг меъморчилигига ўзгача ритм бағишлайди.
“Ko’h Ota” мажмуасидаги уйларнинг биринчи қаватида жойлашган савдо галереяси, нафис меъморий концепцияни намоён этади. Бу ерда мини-маркетлар, қаҳвахоналар, гўзаллик салонлари ва бошқа инфратузилма объектлари жойлашган бўлиб, яшашни имкон қадар қулайлаштиради! Сизга керакли бўлган ҳамма нарса шундоққина ёнгинангизда.
“BAZIS-T” компанияси “Ko’h Ota” турар жой мажмуасини қуришда мажмуа аҳолисининг хавфсизлиги ва қулайлигига катта эътибор қаратди. Бу ерда истиқомат қилувчи ёш оилалар ҳаётдан завқланиши, кекса авлод эса меҳр, эътибор ва ғамхўрликни ҳис қилиши, болалар эса бутунлай хавфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилиб яшашлари мумкин!
“Ko’h Ota”нинг ҳудуди тўлиқ ўраб олинган. Мажмуа ва ерости автотураргоҳига кираверишда шлагбаумлар ўрнатилган. Биноларга киришда – домофонлар ўрнатилган. Ерости автотураргоҳидан замонавий тезкор лифтлар, мажмуа аҳолисини керакли қаватга олиб чиқиш учун хизмат қилади. “Ko’h Ota” мажмуасининг холларида ногиронлар аравачалари учун йўлаклар, ер ости тўхташ жойларида эса, буюмларни сақлаш учун омборхоналар мавжуд.
Турар жой мажмуасига хусусий сервис компанияси хизмат кўрсатади.
Меҳмонларни кутиб олиш учун мўлжалланган катта ҳовли янги турар-жой мажмуасининг алоҳида фахри ҳисобланади. У ерда серсоя дарахтлар, буталар, хиёбон бўйлаб эса, манзарали флористик композициялар мавжуд. Буларнинг барчаси қўшимча соя ва тоза ҳаво манбаини яратади. Тетиклантирувчи фаввора ва ўзига хос амфитеатр, замонавий ўйин майдончалари ва спорт майдончалари, шинам шийпонли хиёбонлар фақат мажмуа аҳолиси учун хизмат қилади. Турар-жой мажмуасида “car-free” – “автомашиналарсиз ҳовли” тушунчаси амал қилиши кўзда тутилган.
Уйлар ўз эгаларини шинамлик ва меҳмондўстлик муҳити билан қуршаб олиб, кенг хоналари билан кутиб олади. Хоналарнинг муаллифлик дизайнида табиий пардозлаш ашёлари қўлланилган. Пол қопламасининг геометрик нақшлари, шарқона кўринишга эга нафис декоратив панеллар, “Ko’h Ota” уйларининг ташқи кўринишида ишлатилган панжара экранларига уйғунлашиб кетган. Пухта ўйланган кўп қиррали ёритиш тизими, эътиборни уйларнинг ички қисми элементларига қаратади.
“Ko’h Ota”да турли лойиҳалаштириш ечимлари ва хоналарни ташкил этиш имконияти мавжуд. Турар-жой мажмуаси 41 дан 114 квадрат метргача бўлган 1, 2, 3 ва 4 хонали хонадонлардан иборат. 3 метр баландликдаги шифтлар ва катта деразалар чексиз кенглик ҳиссини ярата олади.
“Ko’h Ota” - siti house турар-жой мажмуасининг эксклюзив таклифи – биринчи қаватдаги хонадонлар, улар хусусий ташқи ҳудуд ва тоза ҳаво билан тўлдирилган. Улар гўёки шаҳар ташқарисидаги уйнинг осуда ҳаёт ғоясини ўзида мужассам этгандек, шу билан бирга - шаҳар қулайлигига эга бўлган хонадонлардир.
“Ko’h Ota” турар-жой мажмуаси – УЙИНГИЗГA ХУШ КЕЛИБСИЗ!
Компания ҳақида:
“BAZIS-T” компанияси Қозоғистоннинг йирик қурилиш ҳолдинги - BAZIS-A’нинг расмий вакиллик бўлими ҳисобланади. 2021 йилда BAZIS -A 30 ёшга тўлди. Ўтган йиллар давомида компания томонидан турли мақсадлар учун 15,5 миллион м2 бинолар – турар-жой ва маъмурий мажмуалар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектлари, йўллар ва чорраҳалар, маданият ва савдо-кўнгилочар марказлар барпо этилди.
Компанияда 8,5 минг ишчи фаолият юритади.
BAZIS-A’нинг Қозоғистондан ташқари Россия ва Канадада ҳам ўз вакиллик бўлимлари мавжуд.
Компаниянинг Ўзбекистондаги вакиллик бўлими “BAZIS-T”- 2017 йилда очилган. Ўзбекистондаги илк BAZIS-Т лойиҳаларидан бири, бу энг йирик саноат корхонаси – янги Тошкент металлургия комбинати ва маъмурий-маиший мажмуаси (ТМЗ) биносининг қурилиши бўлди. Замонавий қурилиш технологияларидан фойдаланилганлиги сабабли, завод 2017 йилдан 2019 йилгача бўлган вақт мобайнида қурилган.
2021 йилда эса “BAZIS-T”компанияси, Тошкентнинг тарихий қисмида жойлашган Кўҳ Ота масжидининг ёнида, “Ko’h Ota” янги турар жой мажмуасининг қурилишини бошлади.
Маълумот:
BAZIS-A қурилиш ҳолдинги ўзининг хусусий лойиҳа институтига эга бўлган кам сонли қурилиш ташкилотларидан биридир. Бу компанияга нафақат турли мақсадлар учун чиройли замонавий биноларни қуриш, балки Рихтер шкаласи бўйича 7-8-9 ва ундан юқори баллгача бўлган, ҳақиқий зилзила ҳолатидаги каби тебранишларни такрорловчи вибратор ёрдамида сейсмик фаоллик учун иншоотларнинг бардошлилигини аниқловчи вибродинамик синовларини ўтказиш имконияти ҳам мавжуд.
Бундай тажрибалар, Қозоғистон сейсмобардошли қурилиш илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ўтказилади.
BAZIS-A’нинг илмий ёндашуви Олмаота ва Тошкент каби сейсмик хавфли бўлган ҳудудларда, зилзилага чидамли қурилишлар бўйича етакчи бўлиш имконини берди.
BAZIS-A МДҲ мамлакатлари орасида бундай сейсмик синовларни амалга оширувчи ягона қурилиш компанияси ҳисобланади. Бу компаниянинг бино ва иншоотларни қуришга илмий ёндашувини илгари суради ва унинг ишончлилигини исботлайди.
“Ko’h Ota” турар-жой мажмуасида, уй-жойларни қуриш жараёнида BAZIS-A компаниясининг Ўзбекистондаги расмий вакили BAZIS-Т компанияси ҳам зилзилага бардошли иншоотлар қурилиши бўйича тажрибасини ўзида мужассам этган. “Ko’h Ota” турар-жой мажмуаси уйлари мустаҳкам, ишончли ва ҳар қандай табиий офатларга бардош бера олади.
BAZIS-A ҳар йили қурилиш соҳасида етакчи мақомини тасдиқлайди ва Қозоғистондаги нуфузли миллий мукофоти йил танловининг ғолиби ҳисобланади.
Қурилиш бозоридаги 30 йиллик фаолияти давомида BAZIS-A компанияси бир қатор йирик халқаро мукофотларга сазовор бўлган.
Телефон: (+998) 78-777-2777.
Манзил: ул. Нурафшон, 62.
Сайт: kohota.bazis-t.uz
Instagram: @kohota.uz
Реклама ҳуқуқи асосида