Ўзбекистон | 09:00 / 15.03.2022
3970
4 дақиқада ўқилади

Constant Chemicals – бетонни ва ишончни мустаҳкамлаймиз!

Мустаҳкам ва ишончли бино қурмоқчимисиз? Иморатнинг асоси бўлган бетон маҳсулотлари сифатини ўз кўзингиз билан кўриб ишонч ҳосил қилинг. Бу имкониятни сизга Constant Chemicals яратади.

Фото: Kun.uz

2019 йилда ташкил топган мазкур завод бетон маҳсулотларининг асосини ташкил қилувчи, маҳсулотларнинг сифатли ва мустаҳкам бўлишини таъминловчи кимёвий моддалар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кўпқаватли уйлар қурилиши авж олгани сир эмас. Аҳоли сонининг ошиши турар жойга бўлган талабни ҳам оширмоқда. Аммо янги қурилган уйлар сифати билан боғлиқ айрим ҳодисалар жамоатчиликда салбий қарашларни юзага келтирди. Шу сабабдан компания қурилиш соҳасида янги сифат кўрсаткичини шакллантиришни мақсад қилган.

Таркибида бетон ёки цемент бўлган ҳар қандай қурилиш маҳсулотларининг мустаҳкам ва сифатли бўлиши учун унга керакли кимёвий моддалар қўшилиши лозим. Constant Chemicals қурилиш учун муҳим бўлган бу моддаларни тайёрлайди ва етказиб беради. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини мунтазам назорат қилиш учун заводда 3 турдаги лабораториялар: кимёвий моддалар, цемент ва бетон лабораториялари мунтазам ишлайди. Завод лабораторияларидаги ускуналар Туркиядан келтирилган бўлиб, бу ерда барча қурилиш маҳсулотларининг таркиби текширилади.

Лабораторияларда тажрибали мутахассислар кимёвий қўшимчалар сифатини назорат қилиш билан бирга янада самарали технологиялар яратиш устида ҳам иш олиб боришади. Умуман компания ходимлари ўз соҳасида катта тажрибага эга бўлиб, доимий тарзда хорижда амалиёт ошириб келишади.

Constant Chemicals заводи Франциянинг “Chryso” компанияси билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. Француз компанияси мутахассислари ҳар ойда Ўзбекистонга келиб, аудит асосида маҳсулотларнинг сифат назоратини, Европа стандартлари даражасида тайёрланишини кузатувдан ўтказади.

Завод директори Жасур Жўрахўжаевнинг сўзларига кўра, компания ҳар бир мижозга алоҳида ёндашади: “Маҳсулотларимиз ассортименти 100 дан ошди. Заводимизда бир ойда ўрта ҳисобда 500 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқарилади. Булар орасида 10 турдаги энг талабгир маҳсулотларимиз катта ҳажмни ташкил этади. Энг мураккаб қурилиш жараёнларида фойдаланиладиган бетон маҳсулотлари учун қўшиладиган махсус кимёвий қўшимчаларни ҳам етказиб берамиз. Масалан, ҳозирда республикамиз бўйлаб сув омборлари қурилишида сув ўтказмаслик учун қўшиладиган кимёвий қўшилмалар ёки йирик йўл ўтказгичларда оғир босимларга бардошли бетон қоришмалар учун ҳам махсус кимёвий қўшилмаларни тайёрлаб беряпмиз. Албатта, буларни тайёрлаш мураккаб ва масъулиятли вазифа.

Пойтахтда қурилаётган таниқли қурилиш компаниялари бизнинг мижозларимиз ҳисобланишади. Осмонўпар Nest one биноси, Orient Group , IT парк, "DURABLE BETON" бетон заводи, “Golden house”, “Bizning uylar” каби йирик компанияларнинг ишончи масъулиятимизни янада оширади”, - деди у.

Компания ўз мижозларига маҳсулот таклиф қилишдан олдин у фойдаланадиган бетон, цемент ёки шағал-қум таркибини ўрганади. Қурилаётган объект турига қараб индивидуал тарзда тавсия берилади.

“Биз фақат сотишни эмас, кўп йиллик иморатлар ёки иншоотлар учун жавобгарликни ҳис қилган ҳолда ишлашни маъқул кўрамиз. Ҳамкорларимиз бу маҳсулотдан нима қуришни мақсад қилган бўлса, шунга қараб кимёвий моддалар етказиб берамиз. Агар улар томонидан барчаси тўғри бажарилса, яъни бетон таркиби биз айтгандай тайёрланса, сифатга кафолат берамиз ва шу билан бирга буни назорат ҳам қилиб борамиз”, - дея таъкидлайди завод директори Жасур Жўрахўжаев.

Компания яқин орада ўз маҳсулотлари рўйхатини янада кенгайтиришни ҳамда маҳсулотларни хорижга экспорт қилишни режалаштирмоқда. Заводда ишлаб чиқариш жараёнидаги барча технологиялар Франциядан келтирилган.

Ишончли қурилиш, юқори сифат ва мустаҳкам бетон кафолати - Constant Chemicals билан!

Манзил: Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Нилуфар кўчаси, 77/7.

Сайт: constantchemicals.uz

Кол-марказ телефони: +998954124444

Telegram: constantchemicals.uz

Реклама ҳуқуқи асосида