Жаҳон | 15:57 / 15.03.2022
9177
2 дақиқада ўқилади

Навальнийни 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш сўралди

Товламачилик ва судьяни ҳақорат қилиш тўғрисидаги иш Москванинг Лефортово район суди томонидан Навальний жазо муддатини ўтаётган Владимир областидаги колонияда кўриб чиқилмоқда.

Фото: РИА Новости

Давлат айблови Алексей Навальнийни янги иш бўйича 13 йилга озодликдан маҳрум қилишни ва 1,2 миллион рубл жаримага тортишни сўради, деб хабар берди РИА Новости.

Товламачилик ва судьяни ҳақорат қилиш тўғрисидаги иш Москванинг Лефортово район суди томонидан Навальний жазо муддатини ўтаётган Владимир областидаги колонияда кўриб чиқилмоқда.

"Аввалги жазони ҳисобга олиб Навальнийга икки йил озодликни чеклаш жазоси билан узил-кесил 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 1 млн 200 минг рубл жарима солиш белгилансин", - деган прокурор Надежда Тихонова.

Маълумот берилишича, товламачилик бўйича иш бир йил аввал қўзғатилган. Терговнинг билдиришича, Навальний "Коррупцияга қарши курашиш фонди"га хайрия қилинган маблағларнинг бир қисмини ўзлаштирган ва ўз мақсадлари учун сарфлаган.

Иккинчи иш эса Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Игнат Артёменкога туҳмат қилгани учун Навальний ўзига нисбатан ҳукм чиқарган судья Вера Акимовани ҳақорат қилгани сабабли қўзғатилган. 

Мавзуга оид