Иқтисодиёт | 16:46 / 15.03.2022
27743
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кескин кўтарилди

Аввалроқ тижорат банкларида доллар курси 11200 сўмдан ошиб кетганди.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 мартда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 117,09 сўмга кўтарилиб, 11 150,12 сўмни ташкил қилди. Евро 154,24 сўмга кўтарилиб, 12 270,71 сўм бўлди.

Рубль 1,45 сўмга кўтарилиб, 99,26 сўм бўлди.

14 март куни Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 мартда амалда бўладиган қийматини 11 033,03 сўм этиб белгилаганди. 

15 март куни тижорат банкларида долларнинг сотув курси 11 205 сўмни ташкил қилди. Ҳисоб палатаси прогнозига кўра, 2022 йилда доллар курси 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин.

Мавзуга оид