Ўзбекистон | 17:37 / 18.03.2022
10108
2 дақиқада ўқилади

“Фарзандини ўқитувчиларга юклаб қўяётган ота-оналар бор” – ўқитувчилар ота-оналар ҳақида қандай фикрда?

Ижтимоий тармоқларда мактаб мавзуси кўтарилганда ота-оналар, жамоатчилик ва ўқитувчилар ҳақида ўз фикрларини билдиради. Халқ таълими вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидаги мактабларда бўлиб, ўқитувчиларнинг ота-оналар ҳақидаги фикрларини ўрганди.

Фотоколлаж: Kun.uz

Ўқитувчиларнинг фикрича, ота-оналар ўртасида боласига вақт ажрата олмаётганлари ҳам бор. Моддий таъминотни биринчи ўринга қўйиб, болалари тарбияси билан ишламаётган инсонлар ҳам учрайди.

“Вой устоз, ҳеч гапимга кирмаяпти. Ўзингиз гаплашиб қўйинг”, деб боласини ўқитувчига юклаб қўядиган ота-оналар ҳам бор”, дейди бир ўқитувчи.

Саволга жавоб берган устозлардан бирининг фикрича, ўзи кузатган ота-оналарнинг 10 фоизи болалари билан ҳақиқатан қизиқади. Қолган 70-80 фоиз одам эса боласига беэътибор кайфиятда. Яъни бир ўқитувчи эса аксар ота-оналар болалари билан ишлашини, фақат орада беэътибор ота-оналар ҳам учрашини билдирган.

“Мактабдаги ҳаёт қанақа, ўқиши қанақа деб таълим муассасасига бирор марта келмаган ота-оналар ҳам бор”, дейди устозлардан бири.

Устозлар ота-оналарга тавсия қилишади:

  • Болалар психологиясида содир бўлаётган ўзгаришларни ўқитувчи билан бирга кузатишса, натижа яхши бўлади;
  • Дарсларга келиб қатнашиб кўришса, ўзлари учун ҳам янги нарсалар олишлари мумкин;
  • Болаларини доимо назорат қилиб туришсин;
  • Фарзанд ҳаётида ота-оналарнинг роли жуда катта. Буни тушунишлари керак;
  • Ўқитувчига нисбатан дўстона бўлишсин;
  • Ота-она устозни ҳурмат қилса, фарзанди ҳам шундай муносабатда бўлади. 

Мавзуга оид