Ўзбекистон | 07:10
1481
2 дақиқада ўқилади

Икки ойда хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 34 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Август-сентябр ойларида хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 34 нафар бола Ўзбекистон Республикасига қайтарилди. 

Фото: "Дунё" АА

Ўтган икки ойда хорижда қаровсиз қолган 34 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги. 

Октябр ойининг дастлабки кунларида Ички ишлар, Ташқи ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган яна 4 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Уларнинг 3 нафари Туркиядан, 1 нафари Россиядан олиб келинди.

Бунда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан болаларни жойлаштириш ва уларни оилаларига ёки яқин қариндошларига қайтариш бўйича тезкор чоралар кўрилди. Хусусан, 2 нафари ота-онасига, 1 нафари холасининг васийлигига топшириш бўйича расмийлаштирилди. Бир нафар бола бўйича вазият баҳоланмоқда ва онаси Россиядан қайтгунигача вақтинчалик васийликни расмийлаштириш учун яқин қариндошлари аниқланмоқда.

Маълумот учун, август-сентябр ойларида хорижда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 34 нафар бола Ўзбекистон Республикасига қайтарилди. Ўтган давр мобайнида жами 89 нафар Ўзбекистоннинг вояга етмаган фуқаролари қайтарилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан уларга ўзларининг яшаш манзилига яқин “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан бир қатор ижтимоий хизматлар, жумладан, болаларнинг ўзлари ва уларнинг оила аъзоларига психологик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мавзуга оид