Тошкентдаги мактабда Марс лабораторияси яратилади
Al Beruniy International School Халқаро мактабида космонавтика ойлигида дунёдаги илк мактаб Марс лабораториясини ишга тушириш режалаштирилди.
Таълимда ностандарт ёндашувлар ғоясига содиқ қолган ҳолда Al Beruniy International School (ABIS) коинот илмини мактабдан ташқарига чиқмай ўқитиш вазифасини креатив услубда ечиш йўлини топди. Ушбу мақсадда мактаб ҳудудида дунёдаги биринчи коинот муҳитига ўхшаш махсус шарт-шароитлар ҳосил қилинадиган лаборатория ташкил этилиб, ABIS ўқувчилари фазовий-илмий тадқиқотларда қатнашиши учун имконият яратилаяпти.
Мазкур ўқув-илмий лойиҳани рўёбга чиқаришга Al Beruniy International School босқичма-босқич ва тизимли тайёргарлик кўрди. Бир йил аввал мактаб Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги физика-техника илмий тадқиқот институти билан ҳамкорлик меморандумини тузиб, ушбу даргоҳ олим ва мутахассислари тавсиялар асосида, замонавий муҳандислик фани ечимларига таянган ҳолда, электр энергияси таъминоти борасида ва бошқа технологик масалаларда қизил сайёрадаги табиий муҳитни максимал даражада такрорловчи шароитга эга лабораторияни бунёд этишга киришди.
Кейинги даврда ушбу ўқув йили давомида ўқувчиларни бўлажак илмий изланишларга тайёрлаш учун “Марсда омон қолиш” мавзусида махсус STEM семинарлар ўтказилди. Тугаб бораётган мазкур ўқув чорагининг аввалида мактабга ўз шахсий тажрибалари, фазовий-илмий изланишлари, болалик орзулари ва уларга эришишда юзага келган тўсиқларни қандай енгиб ўтганлиги юзасидан ўқувчилар билан давра суҳбати ўтказиш учун айни дамда коинотни тадқиқ этишда анча номдор бўлган икки мутахассис таклиф этилди.
Мактабга ташриф буюрган меҳмонлар коинот тадқиқотчиси ва муҳандис, "Марс 160", "Сириус-19", "MARS ONE" халқаро лойиҳалари аъзоси Анастасия Степанова ҳамда коинот илми тарғиботчиси ва ташаббускори, илмий-оммабоп ёзувчи эди. Учрашувда меҳмонлар ҳозирга қадар эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб бердилар, Анастасия Марсда яккаланиш билан боғлиқ тажрибалардаги иштирок тўғрисида, Виталий космонавтика ва илғор технологияларни ривожлантиришнинг долзарблигини ёшларга тушунтирдилар.
Шундай қилиб, ABIS жамоаси ўз ҳамкорлари ва соҳа мутахассислари билан биргаликда амалга оширган ишлари самараси ўлароқ тез орада мактаб ўқувчилари биология, химия, физика, астрономия фанлари бўйича ўз назарий билимларини “коинот шароити” да амалий синаш имкониятига эга бўладилар. Зеро, ABIS учун коинот сир-синоат эмас, балки Олам мавжудлигининг фундаментал асослари билан боғлиқ саволларга мактаб таълими кесимида жавоб излаш платформасидир.
MarsLab номли лабораториянинг очилиш маросими мактаб бош биноси ҳудудида бўлиб ўтади. Барча хоҳловчиларни ушбу нафақат ABIS, балки Ўзбекистон учун тарихий тадбирда иштирок этишга таклиф қилиб қоламиз.
Al Beruniy International School,
Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд Дарвоза 107.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
11:55 / 09.09.2022
110-мактабда кийиниш хонасига камералар ўрнатилиши билан боғлиқ можаро келиб чиқди
16:02 / 08.09.2022
Республика таълим маркази раҳбари янги дарсликка тадбиркор Мурод Назаров ҳақида маълумот қўшилганига изоҳ берди
22:46 / 07.09.2022
Нега ХТВ дарсликлар ижарасини бепул қилишни аввалроқ таклиф қилмаган? Вазир ўринбосари изоҳи
19:28 / 07.09.2022