Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 21:42 / 19.03.2022
8712
1 дақиқада ўқилади
Тошкентнинг Алишер Навоий ва Лабзак кўчаси вақтинчалик ёпилади
19 март соат 21:00 дан 20 март соат 06:00 гача йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Алишер Навоий шоҳкўчаси ва Лабзак кўчаси қисман ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги маълум қилди.

- Навоий шоҳкўчаси Абай кўчаси чорраҳасидан Шароф Рашидов шоҳкўчаси чорраҳасигача;
- Лабзак кўчаси Алишер Навоий шоҳкўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача.
Йўл таъмирлаш жараёнида ҳайдовчилар айланма йўллардан фойдаланишлари мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш