Жамият | 21:37 / 21.03.2022
13897
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистондаги зилзила кучи Тошкент вилоятида сезилди.

Тошкент вилоятида 2 баллик зилзила қайд этилди.

Тошкент вақти билан 21:20 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Қайд этилишича, зилзила Ўзбекистон ҳудудида сезилган: Бўстонлиқ туманида 2 балл, 87 км.

Зилзила координаталари: 41,87 градус шимолий кенглик; 70,9 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 155 км шимоли-шарқда жойлашган.

Мавзуга оид