Иқтисодиёт | 11:18 / 24.03.2022
43885
2 дақиқада ўқилади
Тижорат банкларида доллар курси тушишда давом этмоқда
Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар сотув курси 11 550 сўмгача пасайди.
24 март куни Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банклари доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини яна туширди.
Бугун соат 11:00 дан тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 11550 сўмгача тушган.
Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:
- NBU: сотиб олиш — 11 480 сўм, сотиш — 11 550 сўм;
- «Hamkorbank»: сотиб олиш — 11 460 сўм, сотиш — 11 570 сўм;
- «Davrbank»: сотиб олиш — 11 450 сўм, сотиш — 11 570 сўм;
- «Turonbank»: сотиб олиш — 11 450 сўм, сотиш — 11 570 сўм;
- «Tengebank»: сотиб олиш — 11 500 сўм, сотиш — 11 570 сўм;
- «Капиталбанк»: сотиб олиш — 11 460 сўм, сотиш — 11 550 сўм.
18 март куни Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 мартда амалда бўладиган қийматини белгилаганди. Унга кўра, долларнинг расмий курси 62,40 сўмга пастлаб, 11 509,59 сўмни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
21:39 / 01.11.2024
2025 йил бюджет параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13250 сўмдан ҳисобланган
16:24 / 22.04.2024
Ўзбекистонда доллар курси 12 700 сўмдан ошди
18:30 / 10.01.2024
Долларнинг расмий курси илк марта 12 400 сўмдан ошди
16:28 / 10.08.2023