Ўзбекистон | 08:30 / 31.03.2022
4076
2 дақиқада ўқилади

FlyKhiva AZAL авиакомпанияси билан биргаликда Тошкентдан Бокуга парвозларни бошлайди

Фото: FlyKhiva AZAL

2021 йилнинг бошида Хива шаҳрида фуқаролик, юк ва тадбиркорлик авиациясини ривожлантириш, ички ва халқаро рейсларни амалга ошириш мақсадида "Fly Khiva Group" МЧЖ компанияси (ID 935828) ташкил этилди. 

Йўловчиларни керакли манзилга етказиш хизматларини кўрсатувчи "Fly Khiva" компанияси йўловчилар ва юкларни турли йўналишларга ҳамда яқин ва узоқ хорижга элтиб қўйишни ташкиллаштириш билан шуғулланади. 

2 апрелдан бошлаб AZAL авиакомпанияси ҳафтада 1 маротаба – шанба кунлари Боку — Тошкент — Боку йўналиши бўйича парвозларни йўлга қўяди. Парвозлар бизнес ва эконом классларга эга бўлган, қулай А-320 самолётида амалга оширилади. Учиш вақти тахминан 2 соат-у 25 дақиқани ташкил қилади. 

4 майдан бошлаб яна бир частота йўлга қўйилади ва Тошкентга парвозлар чоршанба кунлари ҳам амалга оширилади. 

Парвозларга фақат COVID-19 пандемияси сабабли йўлга қўйилган амалдаги чеклов шароитларида учишга рухсат берилган йўловчилар тоифалари қабул қилинади. Қоидалар билан ушбу ҳаволадан ўтиб, танишиб чиқишингиз мумкин: шаҳарга кириш қоидалари.

Озарбойжондаги COVID-19ни аниқлаш учун тест топширишингиз мумкин бўлган клиникалар рўйхати билан ҳаволадан ўтиб танишиб чиқишингиз мумкин: клиникалар рўйхати.

Олиб кетиладиган юк миқдори: 

  • Эконом класс: 1та 23 кг юк + қўл юки 10 кг; 
  • Бизнес класс: ҳар бири 32 кгдан 2та юк + ҳар бири 10 кгдан 2та қўл юки. 

Парвозлар учун авиачипталарни ташувчи компаниянинг сайтида, шунингдек, компаниянинг қуйида рақамлари кўрсатилган аккредитацияланган агентликларида харид қилишингиз мумкин: 

Компаниянинг ижтимоий тармоқлари:

Instagram | Facebook | Telegram