Ўзбекистон | 09:00 / 31.03.2022
8182
4 дақиқада ўқилади

Кўча таксичиларига қимматли буюмларни ишониш мумкинми?

Фото: Fargo Parsel Service

Сиз қариндошингизга совға, бизнес ҳамкорингизга керакли ҳужжатлар ёки шунчаки бошқа вилоятдаги ўз уйингизга қимматли буюмларни юбормоқчисиз? Шаҳар ичида ёки бутун Ўзбекистон бўйлаб турли хилдаги жўнатмаларни манзилга етказиб бериш учун сизда танлаш учун бир нечта вариантлар бор. Масалан, шахсий машинангизда олиб бориш, таниш орқали бериб юбориш, ёки кўча таксичилари хизматидан фойдаланиш. Кўчадаги такси ҳайдовчилари албатта яхши, аммо улардан ҳам қулайроқ ва ҳамёнбоп бўлган курьерлик хизматлари ҳозирда ривожланиб бормоқда. Ушбу мақолада нима учун қимматли буюмларни кўча таксистлари орқали эмас балки ишончли хизматлар орқали юбориш кераклиги ҳақида сўз юритамиз.

Демак, нима учун кўча ҳайдовчиларига қимматли буюмларни ишониш яхши фикр эмас?

“Бўлди ака, олиб борамиз” – қачон ва қандайлиги эса номаълум

Қимматли буюмлар ёки ҳужжатлар алмашинувида ишончли ҳамкор бўлгани яхши. Кўча ҳайдовчилари билан эса бу борада муаммолар етарлича. Улар қанча кўп ва хўп ваъдалар беришмасин, сизнинг қимматли жўнатмангиз қабул қилувчига қачон ва қандай етиб бориши мавҳум.

“Ака, мана келиб қолдик” – 6 соатдан бери шу гап

Буюм ёки хатни ҳайдовчига ишониб топширдингиз ҳам дейлик. Лекин унинг айтайлик Тошкентдан Хоразмга етиб бориши учун тахминан 15 соат вақт кетади. Бу орада машинанинг қаердалиги тўғрисида сизда ҳеч қандай маълумот йўқ, табиийки жўнатма ҳақида ҳам.

“Ака, бензин ошди-ку” – машина газда юрса ҳам бензинга қараб нарх ўйнайди

Ишончли ҳайдовчини топиш бир муаммо бўлса, улар билан нарх келишиш бошқа бир муаммо. Олдиндан сизнинг жўнатмангиз нархини билиш – деярли имконсиз. Питакка бориб ҳайдовчи билан савдолашиш эса анчагина вақт йўқотиш ва асаб бузилишига олиб келади.

Хўш, унда жўнатмаларни кимга ишониш мумкин?

Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб хизмат қилувчи ўнлаб курьерлик хизматлари мавжуд. Уларнинг кўпчилиги сифатли хизмат ва ҳамёнбоп нархларни таклиф қилади. “Fargo Parsel Service” эса юқоридагилар билан бир қаторда шаффофлик ва қулайликни ҳам тақдим қилади.

Fargo Parsel Service” курьерлик хизматини бутун Ўзбекистон бўйлаб 6 йилдан бери амалга ошириб келмоқда ва ҳозиргача 1 миллионга яқин жўнатмани ўз эгаларига етказиб берган.

Fargo нималарни таклиф қилади?

Ишонч ва кафолат

Компания ҳозирги кунгача 900 мингдан ортиқ буюртмани ўз эгаларига муваффақиятли етказиб берган. Нархлари кўрсатилган жўнатмаларга шикаст етган тақдирда компания буюм нархини 100 фоиз қоплаб беради (хизмат пулли).

Фото: Fargo Parsel Service

Доимий кузатув тизими (трекинг)

Жўнатмани Fargo иловаси ёки шахсий кабинет орқали 24/7 онлайн кузатиб туриш мумкин.

Шаффоф нарх ва қулай тарифлар

Ўзбекистон бўйлаб масофанинг узунлигидан қатъи назар, бир килогача бўлган жўнатмалар пунктдан пунктгача тарифида 10 000 сўмдан бошлаб етказиб берилади. Юкингиз оғирлиги ва ўлчамига қараб жўнатма нархини олдиндан ҳисоблашингиз мумкин. Тарифлар билан  Fargo.uz сайтида танишинг.

Ўзингизга қулай услубда буюртма беринг

Жўнатмангизни телефон, Телеграм ёки мобил илова орқали уйдан чиқмасдан туриб юборишингиз мумкин. Fargo курьерлари эса жўнатмани эшигингиз олдидан олиб кетишади (хизмат пулли).

Буюртма учун:

fargo.uz/ @fargopochta_bot /  Fargo гуруҳи

71 200-0037 / 71 207-2020

Мобил илова

Ижтимоий тармоқлар:

Facebook / Теlegram / Instagram

Fargo – жўнатмалардаги ишончли ҳамкорингиз.

Реклама ҳуқуқи асосида