Ўзбекистон | 11:32 / 01.04.2022
2650
1 дақиқада ўқилади
Мўйноқнинг собиқ ҳокими вазир ўринбосари бўлди
Қорақалпоғистонда бир кунда иккита вазирга ўринбосар тайинланди. Уларнинг бири собиқ ҳоким
Ерполат Еденбаев Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Ерполат Еденбаев Мўйноқ тумани ҳокими лавозимида ишлаган. Ҳозирда эса туманда Бахтияр Менглибеков ҳоким сифатида фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, Адилбек Алланазаров Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Бўзатов туманининг собиқ ҳокими Маҳмуд Қайпанов Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига раҳбар этиб тайинланганди.