Ўзбекистон | 08:18 / 05.04.2022
6091
2 дақиқада ўқилади

Хорижга ишлаш учун юборилаётган фуқаролар расмий банд аҳоли тоифасига киритилади

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Президентнинг “Маҳаллаларда аҳоли бандлигини ошириш ва норасмий бандликни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташкиллаштирилган ҳолда хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилаётган фуқароларни расмий банд аҳоли тоифасига киритади.

Маҳаллаларда ишсизликни камайтириш ва норасмий бандликни қисқартириш бўйича қуйидаги қўшимча имкониятлар жорий этилади:

  • хизматлар соҳаси ва уй шароитида шуғулланадиган 11 та фаолият турлари ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолият (ишлар, хизматлар) турларига киритилади;
  • шахсий томорқаларда бандликнинг 9 та қўшимча тури Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда расмий банд ҳисобланадиган тоифага киритилади, шунингдек, томорқада расмий банд бўлиб ҳисобланиш учун 4 сотих томорқа, камида 50 бош парранда бўлишига қўйилган талаблар бекор қилинади;
  • Давлат солиқ қўмитаси маҳаллаларда (савдо мажмуалари ва бозорлар бундан мустасно) фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ўзининг ёлланма ишчилари учун Пенсия жамғармасига тўлаши лозим бўлган тўлов миқдорини ҳар бир ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан бир йилга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоригача туширади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид