TIHE – тиббиёт соҳасининг етакчи кўргазмаси!
«Соғлиқни сақлаш – TIHE 2022» етакчи халқаро тиббиёт кўргазмаси 12 апрелдан 14 апрелга қадар «Ўзэкспомарказ» МКМнинг марказий павильонларида (№1 ва 2) яна бир бор профессионалларни бир майдонда жамламоқда.
TIHE 1995 йилда Тошкентда ўтказилган биринчи тиббиёт кўргазмаси ҳисобланади. Соҳа мутахассислари соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, тажриба алмашиш ва энг янги тиббий асбоб-ускуналар ва технологиялар билан танишишда унинг катта аҳамиятга эга эканини тасдиқламоқда. Ҳар йили кўргазма майдони тиббиёт соҳасидаги янгиликлар, мавжуд амалиётлар ва илғор технологияларни муҳокама қилиш учун ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, дилерлар ва амалиётчиларни йиғади.
Бу йил кўргазмада ўз иштирокини 15 та давлатдан 150 та компания ва бренд тасдиқлаган бўлиб, тиббий асбоб-ускуналар ва технологиялар; дори-дармонлар; фармацевтика саноати учун ускуналар ва технологиялар; стоматология учун ускуналар ва технологиялар; лаборатория ускуналари ва сарф материаллари каби маҳсулотларни намойиш этадилар.
Кўргазмага ташриф учун https://bit.ly/TIHE_Kun кўргазма веб-сайтида рўйхатдан ўтинг. Бугунги кунга қадар 2500 киши онлайн рўйхатдан ўтди. Жараён давом этмоқда.
Кўргазма доирасида бир қатор ихтисослаштирилган семинарларни ўз ичига олган “Соғлиқни сақлашда замонавий технологиялар” илмий-амалий дастури (12–14 апрел кунлари) ўтказилади.
Кўргазманинг уч куни соғлиқни сақлаш соҳасига, давлат тиббиёт муассасаларини замонавийлаштиришга, госпиталлар, шифохоналарни жиҳозлашга, шунингдек, амалиётчи шифокорларнинг малакасини оширишга кўмаклашадиган кенг турдаги маҳсулотлар, ускуналар ва технологияларга бой самарали кўргазма майдонига айланади.
Тадбир ташкилотчилари – Iteca Exhibitions ва унинг ҳамкори – ICA Eurasia халқаро кўргазма компаниялари.
Қўшимча маълумот учун биз билан боғланинг:
Teл: + (998 71) 205 14 14
Кўргазма веб-сайти: www.tihe.uz
Реклама ҳуқуқи асосида