Жамият | 16:30 / 07.04.2022
7971
10 дақиқада ўқилади

2021 йилда барча ҳудудларда савдо айланмасининг ўсиши кузатилди - BSH 

BSH Hausgeräte GmbH (BSH) ўзининг 55 йиллик фаолияти давомида кетма-кет иккинчи йил савдо айланмаси ошишига эришди. 2021 молия йилида BSH айланмаси 15,6 миллиард еврони ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 12 фоизга ўсди (валюта курси ўзгаргандан сўнг: 14 фоиз).

Фото: BSH Hausgeräte GmbH

“Кўплаб қийинчиликларга қарамай, 2021 йилда биз янада самарали натижаларга эришганимизни мамнуният билан қайд этмоқчиман. Мен бутун дунёдаги ходимларимизга саъй-ҳаракатлари ва қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдираман”, дейди BSH Hausgeräte GmbH директори, доктор Карла Кривет.

“Шундай бўлишига қарамай, глобал воқеалар бу йил ҳам бизнесимизга таъсир қилишидан хабардормиз. Украинадаги қайғули вазиятдан ташқари коронавирус пандемиясидан ҳам тўлиқ халос бўлмадик. Шу сабаб ҳали ҳам таъминот занжири беқарорлигича қолмоқда, яримўтказгичлар таъминотидаги етишмовчилик ҳам бизни тарк этгани йўқ”, дея таъкидлайди у.  

Фото: BSH Hausgeräte GmbH

Украинадаги айни вазиятдан чуқур хавотир

Барча давлатлардаги ходимларининг хавфсизлиги ҳақида қайғуриш BSH компаниясининг устувор вазифаси ҳисобланади. Шунинг учун компаниянинг инқироз гуруҳи ходимлари Украинадаги ходимлар ва уларнинг оилаларининг мамлакатни хавфсиз тарк этишларига ёрдам беришди, BSH улар учун транспорт ва турар жойлар ташкиллаштирди. Бундан ташқари, BSH Украинадаги муҳтож аҳолига гуманитар ёрдам бериш каби молиявий ишларни ҳам амалга оширди.

BSH барча қонуний ва ҳуқуқий талабларга амал қилган ҳолда Европа Иттифоқидан Россияга ишлаб чиқариш учун эҳтиёт қисмлар ва маиший техника етказиб беришни тўхтатди. Бундан ташқари Санкт-Петербургдаги иккита заводда ишлаб чиқариш ҳам тўхтатилди.

Россиянинг ўзи учун қандай махсус шартлар бўлишидан қатъи назар таъминот занжирларини сақлаб қолиш тобора қийинлашиб боряпти. Хомашё танқислиги Европа ва Туркиядаги BSH заводларига таъсир кўрсатди. Бу ҳудудларда маиший техника ишлаб чиқариш фаолиятининг тегишли қисми вақтинча тўхтатиб турилишига тўғри келмоқда. Таъминотнинг бу қисмидаги танқислик тайёр маҳсулотни дунёга етказиб беришга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Шунга қарамай BSH ўз истеъмолчиларига эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ва хизмат кўрсатишда мавжуд имкониятлардан фойдаланишда давом этади.

Ҳамма ҳудудларда барқарор ўсиш – ривожланаётган бозорларда кучли ўсиш

BSH 2021 молия йилида барча ҳудудларда савдо айланмаси кескин ошишига эришди. Европанинг етакчи маиший техника ишлаб чиқарувчиси, юқори сифатли маиший техникаларга бўлган глобал миқёсдаги талабдан, ўзининг кучли глобал бренд портфели ва истеъмолчилар учун инновацион рақамли хизматлардан фойда кўрди. 

BSH Европа минтақасидаги энг асосий бозор етакчиси бўлиб қолмоқда. Ўтган йили бу ҳудуддаги савдо айланмаси 9 фоизга ўсди. Хусусан, Германия, Буюк Британия, Франция, Испания ва Италия каби Ғарбий Европанинг йирик бозорларида ҳамда Шимолий Европа ва Туркияда сезиларли ўсиш қайд этилди.

BSH’нинг Америка (АҚШ ва Канада) ҳудудида ҳам савдо айланмаси 23 фоизга ошди.

BSH Осиё-Тинч океани/Африка минтақасида ҳам товар айланмасининг ўтган йилга нисбатан 18 фоизга ошди. Минтақадаги энг йирик бозор – Хитойда ўз айланмасини йилига 17 фоизга оширишга муваффақ бўлди. Компания Хитойда хитойлик бўлмаган маиший техника ишлаб чиқарувчи сифатида етакчиликни сақлаб қолмоқда.

Барча маҳсулот тоифаларида ўсиш

Фото: BSH Hausgeräte GmbH

2021 йилдаги молиявий айланманинг энг кучли омили совиткичлар савдоси йилига 20 фоизга ўсди, иккинчи ўринда пишириш жиҳозлари тоифаси (печлар +14 фоиз, плиталар ва дудбўронлар +13 фоиз) савдоси бўлди. Кир ювиш машиналари савдоси 9 фоизга ошди. Идиш ювиш машиналарининг савдо айланмаси 7 фоизга ошди. Автоматик қаҳва машиналари, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш машиналари ва чангютгичлар каби кичик жиҳозлар ҳам ижобий натижа кўрсатди, яъни уларнинг айланмаси 9 фоизга ўсди.

BSH мижозларга хизмат кўрсатишни 4 фоизга оширгани энг эътиборга молик жиҳатдир.  BSH’нинг 15 минг нафардан ортиқ хизмат кўрсатувчи ходимлари коронавирус пандемиясининг иккинчи йилида тахминан 50 мамлакатда истеъмолчиларни мунтазам қўллаб-қувватлади. 

2021 йил охирида компания бутун дунё бўйлаб 62,400 кишини иш билан таъминлади, бу ўтган йилга нисбатан тахминан 4 фоизга кўп дегани. Бу ўсиш, қисман, юқори талабни қондириш учун янги иш ўринларга эҳтиёж туғилгани билан изоҳланади.

Янги жойларга сармоя киритиш - 2020 йил даражасида илмий-тадқиқот ва ишланмалар

Хитой, Миср ва Мексикадаги маҳаллий ривожланиш марказларини кенгайтириш, шунингдек, ушбу ҳудудларда янги ишлаб чиқариш объектларини кенгайтириш ва қуриш орқали BSH турли бозорларда истеъмолчиларнинг ўзига хос эҳтиёжларини қондиришга кўпроқ эътибор қаратмоқда. Шу билан бирга, минтақавий ишлаб чиқариш транспорт йўналишлари ва етказиб бериш занжирларини қисқартиради ва бу эса карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтиришга катта ҳисса қўшади.

2021 йилда тадқиқот ва ишланмалар учун харажатлар 47 миллион еврога ошиб, 755 миллион еврога етди ёки умумий айланманинг 5 фоизини ташкил қилди. Келгусида асосий эътибор истеъмолчилар учун инновациялар, IT ечимлар, бутун қиймат занжирини рақамлаштириш ва ҳаракатланувчи айланма иқтисодиётни яратишга қаратилади.

BSH истеъмолчиларга барқарор турмуш тарзини олиб боришга ёрдам беради

BSH томонидан 2021 йилда ўтказилган глобал тадқиқот шуни кўрсатдики, истеъмолчилар сони ортиб бораётгани қулайликдан воз кечмасдан барқарор турмуш тарзини олиб боришни тақозо этади. Маиший техникани танлашда асосий мезонлар узоқ хизмат муддати, кам энергия ва сув истеъмоли, шунингдек, экологик тоза материаллардан фойдаланиш ҳисобланади. Гигиена, озиқ-овқатнинг янгилиги ва озиқ-овқат исрофгарчилигининг олдини олиш масаласи ҳам долзарб бўлиб қолди.

Бунга жавобан BSH инновацион қурилмалар ва хизмат кўрсатиш ечимларини таклиф қилди. Мисол учун:

⦁ Янги ақлли идиш ювиш машиналари энергия тежаш дастурларини фаол равишда таклиф қилади, сув ва энергия истеъмоли ҳақида маълумот беради. Натижада, BSH истеъмолчиларга харажатларни камайтиришга ёрдам беради.

⦁ SmartGrow Life ёпиқ боғдорчилик тизими ҳам барқарор ривожланиш тамойилларига асосланади. Бу истеъмолчиларга соғлом ўсимликлар етиштириш имконини беради, узоқ транспорт йўналишларини қисқартиради ва айланма иқтисодни қўллаб-қувватлайди: барча оқ пластик қисмлар 100 фоиз қайта ишланиши мумкин ва қайта ишлатилиши мумкин.

⦁ foodfittery иловаси каби янги рақамли хизматлар уйда мавжуд бўлган таомлар учун ижодий рецепт ғояларини таклиф қилиш орқали озиқ-овқат чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради.

Декарбонизация ва айланма иқтисодиётга инвестициялар

2020 йилгача BSH’нинг бутун дунёдаги барча объектларида ишлаб чиқариш операцияларида декарбонизация нейтрал эди. 2021 йил сентябр ойидан бери BSH Полшанинг Лодздаги заводида кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш учун харажатларни 66 фоизга қисқартирган ҳолда Salzgitter АЖдан хом пўлат сотиб олмоқда. Бундан ташқари, BSH ўзининг барча корхоналарини 2030 йилгача “яшил энергетика” билан тўлиқ таъминлашни мақсад қилган.

BSH янги маиший техника ишлаб чиқариш учун қайта ишланган материаллардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда. Компаниянинг мақсади – 2025 йилга бориб маиший техника таркибида қайта ишланган материаллар улушини камида 25 фоизга етказиш. 2030 йилга бориб бу фоизни камида икки баравар ошириб, 50 фоизга етказиш навбатдаги мақсадлардан биридир. Шу билан бирга, БШ 2025 йилга бориб жиҳозлар таркибида қайта ишланган материаллар улушини камида 80 фоизга ва 2030 йилгача 95 фоизга оширишни мақсад қилган.

BSH Австрияда яқинда бошланган "Refurbished" (янгиланган) пилот лойиҳаси каби янги бизнес моделларига сармоя киритишда давом этмоқда. Биринчи марта профессионал тарзда янгиланган BOSCH кир ювиш машиналари ишлаб чиқарувчи кафолати билан сотувга чиқарилмоқда. Бундан ташқари, 2021 йилдан бошлаб истеъмолчилар Германия ва Нидерландияда Bluemovement модели бўйича маиший техникани ижарага олишлари мумкин. WeWash алмашиш модели 2016 йилда ишга туширилган ва Германия ҳамда Австриядаги йирик кўп қаватли уйлар аҳолисига кир ювиш машинасини буюртма қилиш имкониятини тақдим этади, дастур ва ҳар бир ювиш даври учун нақд пулсиз тўлов орқали амалга оширилади.

“Барқарорлик - ҳаёт тарзи масаласи эмас ва мен барқарорлик ҳамда даромадга эга бўлиш бир-бирини истисно этмаслигига ишонаман. Бунинг тескариси: барқарор жараёнлар ва маҳсулотларга киритган сармояларимиз нафақат бизнинг корпоратив масъулиятимиз, балки тўғри бизнес стратегиямиз ҳамдир”, – дейди бош директор доктор Карла Кривет.

Маълумот ўрнида:    

BSH Hausgeräte GmbH 2021 йилда умумий савдо айланмаси қарийб 15,6 млрд еврога тенг бўлган ва 62 минг ходим фаолият юритадиган техника саноатида жаҳонда етакчи компания ҳисобланади. Компания бренд портфелига Bosch, Siemens, Gaggenau ва Neff каби 11та таниқли маиший техника брендлари, Home Connect экотизим бренди ҳамда Kitchen Stories каби хизмат кўрсатиш брендлари киради. BSH 40 та заводда ишлаб чиқарилади ва дунёнинг 50 га яқин давлатларига тақдим этилган.

BSH - Bosch Group’га тегишли компания ҳисобланади.

Веб-сайт: bsh-group.com

Матбуот хабарлари: bsh-group.com/press/press-releases

Компания ҳақида маълумот: stories.bsh-group.com/en_DE

Facebook: facebook.com/bshgroup.global

LinkedIn: linkedin.com/company/bsh-home-appliances-group

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш