MebelExpo Uzbekistan 2022 келаси ҳафта ўз ишини бошлайди!
Ўзбекистон мебел ва ёғочга ишлов бериш саноати етакчи халқаро кўргазмаси 13–15 апрел кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” МККнинг 3- ва 4-павильонларида ўзининг 18-экспозициясини очади.
35 миллиондан ортиқ аҳолига эга бўлган Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик истеъмол бозори ҳисобланади. Мамлакатимиз мебел ва ёғочга ишлов бериш саноати иқтисодиётнинг энг жадал ривожланаётган тармоқларидан бўлиб, соҳада асосан кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолият юритади.
Охирги 18 йил давомида MebelExpo Uzbekistan халқаро кўргазмаси соҳанинг асосий кўргазмаси ва мамлакатимиз мебел саноати салоҳияти ривожланишида катта аҳамиятга эга тадбир бўлиб келмоқда. Кўргазма мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига ёғочга ишлов бериш соҳасидаги замонавий технологиялар ва бутловчи қисмларга эга бўлиш, истеъмолчиларга эса юқори сифатли мебел маҳсулотларини харид қилиш имкониятини яратади.
Жорий йилда MebelExpo Uzbekistan кўргазмасида дунёнинг 12 давлатидан (Австрия, Германия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия Федерацияси, Словения, Туркия, Ўзбекистон, Швейцария) 70 дан ортиқ компания ўз иштирок этишини тасдиқлади.
Кўргазмага ташриф буюриш учун https://bit.ly/Mebel_Kun веб-сайтида рўйхатдан ўтинг.
MebelExpo Uzbekistan кўргазмасида мебел ишлаб чиқариш учун ҳамма жиҳоз ва ускуна, яъни ёғочга ишлов бериш ва лазерли дастгоҳлар, асбоблар, елимлар, лаклар, бўёқлар, тахта маҳсулотлари, мебел компонентлари ва аксессуарлари, пол қопламалари, сунъий тери, мебел пломбалари, стол усти учун пластмасса ва бошқаларни топа оласиз.
Ишлаб чиқариш ускуналаридан ташқари, Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг етакчи ишлаб чиқарувчилари томонидан уй ва офис учун тайёр мебеллар, шунингдек, матрас ва уйқу учун мўлжалланган маҳсулотларнинг кенг ассортименти кўргазмада намойиш этилмоқда.
Технологик янгиликлар, ёғочга ишлов бериш ускуналари ва асбоблари ARHAR ENGINEERING (Словения), SCM GROUP (Италия), FELDER KG (Австрия), LEUCO (Германия) каби соҳа етакчилари томонидан тақдим этилади. Мебел жиҳозлари ва хомашё сектори JULIUS BLUM (Австрия), ATTIMEC (Италия), MESAN (Туркия), DÉCOR PROFI (Қирғизистон), BOYARD (Россия), POUYA SILK ROAD (Эрон), ZRK GROUP (Покистон), WOODMAN GROUP, EGIDA SIMAKS (Ўзбекистон) va бошқа компаниялар томонидан тақдим этилади.
Кўргазмада мебел кимёси соҳаси кенг намойиш этилмоқда. Иштирокчилар орасида HELIOS GROUP (Словения), KAYALAR KIMYA, BETEK BOYA, POLCHEM, ESKIM KIMYA, DOGU KIMYA, ADALAR KIMYA (Туркия), TECHNOCOLOR (Россия) компанияларини айтиб ўтишимиз жоиз.
Тайёр мебел маҳсулотлари истеъмолчилар учун энг қизиқарли ва талаб қилинадиган сектор ҳисобланади. Жорий йилда у ЛЮБИМЫЙ ДОМ, НАЙДИ, РОМАК, МАМАДОМА, РОБИН ВУД, МОДЕРН МЕБЕЛЬ, КОМФОРТ-С, АКВИЛОН (Россия), БИНКЕТ ГРУПП, ZIYNAT MAX, AIKO (Ўзбекистон) ва бошқа брендлар тақдим этган сўнгги мавсум янгиликлари ва мебел тенденцияларини ўз ичига қамраб олади. Шунингдек, Россиядаги энг йирик ортопедик матраслар ва уйқу маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи АСКОНА компанияси янги маҳсулотларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
Доимий экспонентлар тажрибасига кўра, MebelExpo Uzbekistan кўргазмаси Ўзбекистон мебел ишлаб чиқарувчилари ва янги истиқболли бозорга чиқиш истагида бўлган хорижий ишлаб чиқарувчилар учун асосий воқеа ҳисобланади.
Тадбирни ташкил этувчилар: Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia компанияси.
Қўшимча маълумот олиш учун:
Тел. 71 205 14 14
Кўргазма веб-сайти: http://www.mebelexpo.uz/
Реклама ҳуқуқи асосида