Ўзбекистон | 09:00 / 12.04.2022
20181
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Бакалавр, магистратура ва докторантура босқичларида грант асосида ўқиш учун ариза топширинг - Қозоқ-Британия техника университети

Фото: Қозоқ-Британия техника университети

Марказий Осиёдаги етакчи техника университетлардан бири бўлган Қозоғистон-Британия техника университети абитуриентларни виртуал “Очиқ эшиклар куни”га таклиф қилади! Грант асосида таҳсил олиш ва ўқишга чегирмаларни олиш имкониятлари ҳақида билиб олинг.

КБТУ илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланувчи, Қозоғистон ва жаҳон иқтисодиётининг истиқболли йўналишларида ишлаш учун илмий даражали  ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш билан шуғулланадиган нуфузли университет ҳисобланади.

Биз жамият ва фан ўртасида, Қозоғистон ва бутун дунё ўртасида, технология ва бизнес ўртасида билим кўприги қурмоқдамиз. КБТУ учун инновацион ва ижодий ёндашув устувор ҳисобланади, шунинг учун бизнинг лойиҳаларимиз концепцияда фарқланади ва турли муаммоларга ечим топади.

Бутун Марказий Осиё минтақасида илмий-техник инновациялар марказига айланиш учун биз турли соҳалардаги корхоналар билан биргаликда кадрлар тайёрлаш дастурини такомиллаштирмоқдамиз. КБТУ Маслаҳат кенгаши таркибига компанияларнинг топ-менежерлари ва саноат қўмиталари - техник экспертлар киради, уларнинг иштироки туфайли бизнинг ўқув дастурларимиз юқори сифатли ва долзарбдир. Бу университетни ҳам қозоғистонлик, ҳам хорижлик талабалар учун жозибадор қилади.

КБТУ битирувчиларининг 90 фоиздан ортиғи ўқишни тугатгандан сўнг тез орада иш топади ёки магистратурада ўқишни давом эттиришади. Кўплаб битирувчиларимиз IT ва нефт-газ саноатидаги етакчи халқаро компанияларда, жумладан, Кремний водийсида ишлайди.

Биз юқори малакали ўқитувчиларимиз, жумладан, маҳаллий ва хорижий олимлар билан фахрланамиз. КБТУда тадқиқотчилар ва талабалар инновацион лойиҳалар устида ишловчи замонавий илмий лабораториялар, шунингдек, нефт ва газ саноатининг долзарб йўналишлари бўйича лабораториялар, Honeywell билан ҳамкорликда жараёнларни автоматлаштириш, ахборот технологиялари ва денгиз саноатида мутахассисларни тайёрлаш мавжуд. 2022 йил апрел ойида Олмаота шаҳрининг рақамлаштириш департаменти ва Швейцариянинг IGLUS компанияси билан биргаликда “ақлли шаҳарлар” соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун “ Smart city ” лабораторияси очилди.

КБТУ University of London, Harvard Business School, University of Reading, International School of Management, University of Northampton, Kyoto Institute of Technology, Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университет ва бошқа дунёнинг энг яхши университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Университет халқаро дастурлар, жумладан Creative Spark ва Erasmus+ аъзоси ҳисобланади. Таълим муассасаси хорижлик талабалар учун имтиёзли ўринлар сонини мунтазам ошириб бормоқда.

2022 йил 21 апрел куни соат 14:00 да (Тошкент вақти билан GMT +5) виртуал “Очиқ эшиклар куни”да қатнашинг. Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг: https://forms.office.com/r/N73kmjtHxE

Олимпиадада қатнашинг ва КБТУда ўқиш учун грант ютиб олинг. Тафсилотлар ва рўйхатдан ўтиш: https://forms.gle/81PYWKPGp1c5jFQN6

Расмий каналлардан КБТУ ҳақида кўпроқ маълумот олинг: https://kbtu.edu.kz/ru/ https://www.instagram.com/kbtu_official/

Реклама ҳуқуқи асосида