Ўзбекистон | 07:42 / 12.04.2022
4403
2 дақиқада ўқилади

Банк ташкил этишда чет эл банкларига қўйиладиган талаблар енгиллаштирилади

Фото: Shutterstock

Марказий банк бошқарувининг “Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳасида қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилган:

  • аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан айрим ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилишни бекор қилиш;
  • банк филиаллари ва банк хизматлари офисларини очиш ва ёпиш тартибини хабардор қилиш тартиб-таомилларига ўтказиш;
  • банк ташкил этишда ёки банкнинг устав капиталида иштирок этишда чет эл банкларига қўйилган талабларни енгиллаштириш;
  • банк раҳбар ходимларини баҳолаш мезонларини такомиллаштириш.

Қарор лойиҳаси лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасида ортиқча ҳужжатбозликдан воз кечишни, Ўзбекистонда банк очишда ёки банкнинг устав капиталида иштирок этишда чет эл банкларининг капиталига қўйилган талабларни енгиллаштиришни, банклар молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида банкнинг айрим раҳбар лавозимларига белгиланган талабларни такомиллаштиришни кўзда тутмоқда.

Шу билан бирга, қарор лойиҳаси билан айрим нормалардаги ноаниқликларни бартараф этиш мақсадида таҳририй ўзгартиришлар киритилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид