Жаҳон | 17:51 / 13.04.2022
10013
1 дақиқада ўқилади

Дунё бўйича коронавирус юқтириш ҳолатлари сони ярим миллиарддан ошди 

Коронавирус пандемияси бошланганидан буён 6 млн 185 минг 731 киши вафот этган.

Фото: Ansa

13 апрел куни дунё бўйича коронавирус юқтириш ҳолатлари сони ярим миллиарддан ошди. Жонс Ҳопкинс университети маълумотига кўра, қайд этилган ҳолатлар сони 500 млн 945 минг 819тага етган. 

Коронавирус пандемияси бошланганидан буён 6 млн 185 минг 731 киши вафот этган.

АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Буюк Британия ва Германия касаллик юқтириш ҳолатлари сони 20 миллиондан ошган мамлакатлар сирасига киради.

АҚШда пандемия бошланганидан буён 80 млн 478 мингдан ортиқ киши касаллик юқтирган, уларнинг 986 минг 408 нафари вафот этган.

Ҳиндистонда касалланишлар ва ўлимлар сони мос равишда 43 млн ва 521,7 минг, Бразилияда 30,1 млн ва 661,7 минг, Францияда 27,3 млн ва 144,6 минг, Буюк Британияда 21,8 млн ва 171 минг ҳамда Германияда 23 млн ва 132,3 мингтани ташкил этган.

Россия касаллик юқтиришлар сони бўйича 7-ўринда. Мамлакатда 17,7 миллиондан ортиқ инсон касалликка чалинган, уларнинг 364 минг 779 нафари вафот этган.

Мавзуга оид