Иқтисодиёт | 18:08 / 14.04.2022
16747
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 апрелда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,97 сўмга пастлаб, 11 320 сўмни ташкил қилди. Евро 72,13 сўмга кўтарилиб, 12 354,65 сўм бўлди. Рубль 4,61 сўмга пастлаб, 137,27 сўм бўлди.

Бундан аввал долларнинг расмий курси олти кунлик пастлашдан сўнг кўтарилиб, 11 335,97 сўмни ташкил қилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид