Ўзбекистон | 12:05 / 20.04.2022
19351
4 дақиқада ўқилади
Реклама

27-29 апрел кунлари Тошкентда «UzTextile Expo Баҳор 22» халқаро кўргазмаси ўз эшикларини очади

Фото: UzTextile Expo 

Ҳар йили тайёр кийимларни тикиш бўйича кўпроқ глобал компания ва брендлар «MADE IN UZBEKISTAN» белгиси остидаги маҳсулотларни афзал кўрмоқда. Ўзбекистон компаниялари экспорт суръатларини фаол оширмоқда. Масалан, 2021 йилда 1250 та корхона экспорт фаолиятини амалга ошириб, 3 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маҳсулот экспорт қилинди. Мамлакат 2021 йилда GSP+ имтиёзли дастурининг бенефициари мақомини қўлга киритиб, шунингдек, тўқимачилик маҳсулотларини Буюк Британия ва бошқа Европа бозорларига экспорт қилиш бўйича қатор имтиёзларга эга бўлган ҳолда Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт ҳажмини фаол ошира бошлади. Cotton Campaign яқинда Ўзбекистон пахтасидан тайёрланган маҳсулотларни сотиб олишга бойкотни бекор қилди ва мамлакат текстилчилари бундан ижобий ўзгаришларни кутишмоқда.

Ўзбекистон текстилчилари ва тикувчиларининг барча кучли томонларини намойиш этиш имконини берувчи бош ва энг кутилган кўргазма тадбири 2022 йилнинг 27-29 апрел кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.

Тўқимачилик ва мода саноатининг навбатдаги «UzTextile Expo Баҳор 22» халқаро кўргазмаси Марказий Осиёдаги ҳамкорлар билан юзма-юз учрашиш ва ҳамкорликнинг кейинги истиқболларини муҳокама қилишга ёрдам беради.

Ташриф учун сайтда онлайн рўйхатдан ўтинг https://bit.ly/Textile_Kun

Кўргазма Ўзбекистон тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж саноатининг илғор ишланмалари ва технологияларини, кийим-кечак ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги долзарб тенденцияларни намойиш этувчи ютуқларининг энг муҳим соҳа намойиши ҳисобланади. Халқаро даражадаги тадбир яна бир бор тўқимачилик саноатининг Марказий Осиё ва жаҳон етакчиларининг технологик занжири – калава ипдан тайёр кийим-кечак ва аксессуарларгача бўлган ютуқлари ва янгиликлари билан таништиради.

Ўзбек пахтасидан тайёрланган маҳсулотлар кенг ассортиментда намойиш этилади: калава ип, матолар, трикотаж матолар, нотўқима газламалар, гилам қопламалари, эркаклар, аёллар ва болалар кийими, уй тўқимачилик маҳсулотлари ва кўплаб бошқалар. Кўргазмада Ўзбекистоннинг 90 та ишлаб чиқарувчилари – флагманлар ва пахта-тўқимачилик кластерларидан тортиб, энг талабчан харидорларнинг эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун кичик бизнес субъектларигача иштирок этади.

Кўргазмада Туркия ва Беларус Республикаси ишлаб чиқарувчиларининг Миллий павильонлари, Ҳиндистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатларнинг жамоавий стендлари иштирок этиши режалаштирилган.

Кўргазмада жами 9 давлатдан (Беларус Республикаси, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистон) 120 дан ортиқ компания ва брендлар иштирок этади.

«UzTextile Expo» кўргазмаси 2006 йилда «Textile Expo Uzbekistan» савдо белгиси остида ташкил этилганидан буён кўп йиллар давомида кўплаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан учрашиш ва соҳанинг сўнгги янгиликлари билан танишиш учун асосий маскан бўлиб келмоқда. Тадбир соҳадаги етакчи идора – «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Тадбир ташкилотчиси: Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Group.

UzTextile Expo Баҳор 22 барча Iteca Exhibitions тадбирлари каби Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссияси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган санитария-эпидемиологик меъёрлари ва қоидалари талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилади.

Қўшимча маълумот учун мурожаат қилинг: 71 205 14 14, www.textileexpo.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш