Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишнинг янги тартиби жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитиш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2022 йил 1 июндан хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш ва бандлигини таъминлаш бўйича давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишнинг янги тартиби жорий этилади.
Давлат ва нодавлат таълим муассасаларида давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
- хотин-қизларни замонавий касбларга ўқитишда давлат ва хусусий иш берувчилар талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда давлат буюртмасини бериш;
- ўз касби бўйича юқори малакага эга бўлган хотин-қизларга баҳолаш марказлари орқали малака сертификатлари бериш;
- давлат буюртмаси асосида касб-ҳунар ўрганган хотин-қизларга меҳнат фаолиятини бошлаш учун субсидия бериш;
- ўқишни муваффақиятли битирган хотин-қизларга ўз бизнесини йўлга қўйиш учун бошланғич капитал ажратиш;
- умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасаларини битирувчи хотин-қизларни ахборот технологиялари йўналишидаги курсларда давлат буюртмаси асосида ўқитиш.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2022 йил 1 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳузурида Малакаларни баҳолаш марказлари ташкил этилишини таъминлайди.
2022 йил 1 июндан бошлаб:
- Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари томонидан таълим муассасалари, “Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида мос ҳудудда иш берувчилар эҳтиёжларидан келиб чиқиб хотин-қизларни касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмаси берилади;
- хотин-қизларни тегишли йўналишлар бўйича касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш ҳамда келгусида буюртма берган иш берувчилар тизимида бандлигини таъминлаш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади;
- хотин-қизларни касбга ўқитиш бўйича давлат буюртмасини бажарадиган таълим муассасаларига тегишли малака сертификатини олган хотин-қизлар учун ўқитиш харажати 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига базавий ҳисоблаш миқдори 4 баробаридан ошмаган миқдорда, қолганлари учун 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори 2 баробаридан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 июндан бошлаб умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари битирувчи курс хотин-қизларини ахборот технологиялари йўналишлари бўйича қўшимча курсларда ўқитишни ташкил этади.
Мавзуга оид
12:45 / 26.12.2025
“Касблар шаҳарчаси” ташкил этилади: мактаб ўқувчилари замонавий касбларга йўналтирилади
15:33 / 23.10.2025
Германияда қайси касбларда муҳожирлар энг кўп экани маълум қилинди
13:36 / 26.08.2025
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
21:11 / 09.08.2025