Иқтисодиёт | 16:22 / 27.04.2022
24860
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун пастлади

АҚШ долларининг расмий курси 11 200 сўмлик нуқтага қайтди.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 апрелда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 21,81 сўмга пастлаб, 11 200,06  сўмни ташкил қилди. Евро 105,07 сўмга пастлаб, 11 887,74 сўм бўлди. Рубль 0,16 сўмга кўтарилиб, 151,27 сўм бўлди.

Бундан аввал ушбу валюта курси кетма-кет уч кун пастлашдан сўнг 11 221,87 сўмни ташкил қилганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид