Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Британия Виргин ороллари бош вазири кокаин контрабандасида айбланиб қўлга олинди
Эндрю Фахи Колумбиядан Майами ва Нью-Йоркка кокаин олиб ўтишда ёрдам бергани учун 700 минг доллар нақд пул олиши керак бўлган.
Фото: Government of the Virgin Islands
Британия Виргин ороллари бош вазири Эндрю Фахи ва Кариб ҳудуди портлари директори Олеанвин Мейнард АҚШдаги Майами аэропортида қўлга олинди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар берди.
Хабарга кўра, улар аэропортда мексикалик наркосавдогарлар билан учрашиши керак бўлган. Аэропортда бош вазир ва директорни гиёҳвандлик моддаларига қарши курашиш бошқармаси агентлари қарши олган.
Эндрю Фахи Колумбиядан Майами ва Нью-Йоркка кокаин олиб ўтишда ёрдам бергани учун 700 минг доллар пул олиши керак бўлган. Фахи ва Мейнард гиёҳванд моддалар контрабандаси ва пул ювишда айбланмоқда.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс мазкур воқеадан даҳшатга тушганини айтди.
Трасс Британия Виргин ороллари губернатори билан мулоқот қилгани, губернатор зудлик билан вазирлар маҳкамаси йиғилишини чақиришга ваъда берганини маълум қилди.
Мавзуга оид
12:09 / 13.01.2026
Испания полицияси 10 тонна кокаин юкланган кемани қўлга олди
17:50 / 25.10.2025
Наркокартеллар шарбат ва зираворларга кокаин қўшишни бошлади
21:17 / 11.07.2025
Гватемала соҳилларида 2,5 тонна кокаин ортилган сувости кемаси тўхтатиб қолинди
19:19 / 29.06.2025