Жамият | 09:09 / 02.05.2022
7578
1 дақиқада ўқилади

Маҳкумлар учун давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш имконияти яратилади

Коррупцияга мойил бўлган муносабатларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳбуслар учун давлат хизматлари, шу жумладан нотариат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш имкониятларини яратиш бўйича таклифлар киритилади.

Бюджет ташкилотлари ва устав капиталида давлат улуши бўлган корхона ва ташкилотларда суғурталаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ушбу жараёнларни рақамлаштириш ва рақобатли муҳитни шакллантириш режалаштирилган.

Бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига кўчириш (шу жумладан, чет элдан) жараёнини рақамлаштириш, шунингдек, иккинчи мутахассисликка ҳамда ҳамкор чет эл олий таълим муассасалари билан келишилган ҳолда қўшма ўқув дастурларига қабул қилиш ва талабалар ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш кўзда тутилмоқда.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид