Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлик ва идора раҳбарлари Фарғонада оммавий қабуллар ўтказади
Беш кун давомида йигирмадан зиёд вазирлик ва идора раҳбарлари Фарғона вилоятида оммавий қабуллар ўтказади.
Ўзбекистон ҳудудларида май-июль ойлари мобайнида 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар, секторлар ҳамда ҳудудий ташкилот раҳбарлари иштирокида оммавий қабуллар ўтказилиши режалаштирилган.
Бунда, фуқаролар муаммолари билан самарали ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш, аҳоли билан тўғридан тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш мақсад қилинган.
Қабулларда президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, “Ўзсувтаъминот” АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги каби қатор идора раҳбарлари фуқароларни шахсан қабул қилади.
Мазкур қабуллар жорий йилнинг 5-11 май кунлари Фарғона вилоятидан бошланади.
Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.
Фарғона вилоятида ўтказиладиган
оммавий қабуллар жадвали*

* Оммавий қабуллар ўтказиладиган баъзи жойлар объектив сабаблар туфайли ўзгариши мумкин. Шунинг учун бир кун аввал Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси телефон рақами орқали: +998 73-244-10-00 аниқлик киритиб келишингиз сўралади.
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026
Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
09:50 / 12.06.2026