Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия президенти уч йил ичида илк бор Теҳронга ташриф буюрди
Сурия етакчиси Башар Асад бир неча йил ичида илк бор Эрон пойтахтига сафар қилди ва у ерда республика раҳбарлари билан учрашди.
Фото: DW
Сурия президенти Башар Асад 8 май, якшанба куни бир неча йил ичида илк бор Эронга ташриф буюрди. Теҳронда у ислом республикаси раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ва Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашди, деб хабар берди давлат телевидениеси.
Бу Асаднинг 2019 йил февралидан бери Теҳронга биринчи ва Сурияда бошланган фуқаролар уруши вақтидаги иккинчи сафарига айланди. Қайд этилишича, Сурия президенти аллақачон Эрон пойтахтини тарк этиб, Дамашққа кетган.
Эрон Россия билан бирга Сурия раҳбарининг асосий иттифоқчиларидан бири ҳисобланади. Теҳрон Асад ҳукуматига молиявий ёрдам кўрсатган ва уруш бошланганидан бери Сурияга минглаб «кўнгилли» жангчиларни жўнатган.
Мавзуга оид
11:25 / 16.02.2026
Трамп: Эронда режим ўзгариши – «рўй бериши мумкин бўлган ишларнинг энг яхшиси»
18:15 / 13.02.2026
АҚШ Эрон билан кескинлик фонида Яқин Шарққа иккинчи авиаташувчини юбормоқда
11:06 / 12.02.2026
АҚШ–Эрон ўртасидаги кескинлик сабаб нефт нархлари ошяпти
16:17 / 11.02.2026