Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пиза университетининг Тошкент шаҳар филиали 2022/2023 ўқув йили учун ҳужжатлар қабулини эълон қилади
Йўналиш: Умумий геология.
Йиллик талабалар сони: 55 нафар.
Ўқув жараёнига Италиянинг Пиза университети профессорлари таклиф этилган бўлиб, улар фан ва мутахассислик бўйича барча дарсларни инглиз тилида олиб борадилар.
Университет якунида талабалар 2 та диплом оладилар: Италиянинг Пиза университети ва Геология фанлари университети дипломлари.
Геология соҳасидаги етакчи компаниялар Тошкент шаҳридаги Пиза университети филиалининг суҳбат ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган 45 нафар талабасини танлаб олишга тайёр, улар томонидан талабанинг 4 йиллик таълим шартнома тўлови тўлаб берилади, бундан ташқари, ушбу талабаларга ўқишдан узилмаган ҳолда ҳақ тўланадиган иш таклиф этилади.

Тошкент шаҳридаги Пиза университети филиалига ўқишга кириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати:
1. Университетнинг кириш тестларида иштирок этиш учун ректор номига ёзма ариза;
2. Ўрта маълумот тўғрисидаги диплом (мактаб ёки лицей/коллеж дипломи). Мактабдан маълумотнома, жорий йилдаги 11 синф битирувчилари учун (мактаб шаҳодатномасини олгунларига қадар);
3. Ариза берувчининг паспорт нусхаси;
4. Ариза берувчининг 3,5х4,5 ўлчамдаги фотосурати (олти дона);
Ҳужжатларни топшириш офлайн ва онлайн режимда амалга оширилади. Ҳужжатларни офлайн режимда топшириш учун қуйидаги манзилга мурожаат этиш мумкин: Мирзо Улуғбек тумани, Олимлар кўчаси, 64 (Геология фанлари университети).
Белгиланган жой: Эндокринология институти рўпарасида.
Ҳужжатларни онлайн тарзда қабул қилиш @pisatashkent Telegram-канали орқали амалга оширилади.
Ҳужжатлар 2022 йилнинг 1 майидан 1 июнигача қабул комиссиясига топширилиши керак.
Пиза университети филиалига кириш имтиҳонлари 2022 йилнинг 10-15 июн кунлари бўлиб ўтади. Кириш имтиҳонлари 3 босқичда ўтказилади.
1. Математика ва мантиқ фанидан тест.
2. Инглиз тилидан тест.
3. Суҳбат.

Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази кўмагида ўтказилади. Жой: Тошкент шаҳридаги Пиза университети филиали.
Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Олимлар 64
Cаll-марказ: +99897 7594400
Веб-сайт: www.pisa.uz
Реклама ҳуқуқи асосида