Ўзбекистон | 12:00 / 12.05.2022
17865
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Power Uzbekistan – энергетик инновациялар ва технологиялар ҳудуди

Фото: Power Uzbekistan

18 майдан 20 майга қадар «Ўзэкспомарказ» МККда 15-Юбилей «Энергия, энергия тежаш, атом энергетикаси, муқобил энергия манбалари – Power Uzbekistan 2022» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Айни пайтда Ўзбекистонда ёқилғи-энергетик мажмуасида хорижий тажриба ва сармояларни жалб этган ҳолда йирик лойиҳаларни амалга оширишни ўз ичига олган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Power Uzbekistan Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва бизнес ҳамкорлар ўртасида ўзгариб бораётган соҳадаги долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг самарали механизми сифатида хизмат қилмоқда.

Power Uzbekistan энергетик мажмуанинг деярли барча асосий йўналишлари вакилларини бўлимлар бўйича бирлаштирадиган, минтақада ўтказилаётган муҳим энергетика тадбири ҳисобланади: энергетика, энергия тежаш, атом энергетикаси, электротехник ускуналар, қайта тикланадиган ва муқобил энергия манбалари, қувватли электроника, иссиқлик энергетикаси ускуналари.

Бугунги кунга қадар 8 мамлакатдан 52 та компания ва бренд ўз иштирокини тасдиқлади.

Кўргазмага бейжни олиш учун веб-сайтда рўйхатдан ўтинг https://bit.ly/Power_Kun

Power Uzbekistan кўргазмасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан қуйидаги компаниялар иштирок этмоқда: Chagdash Power Systems – электрошитлар ва трансформатор подстанциялари ишлаб чиқарувчиси, Mono-Electric – паст кучланишли электр жиҳозларини ишлаб чиқарувчи корхона, Chirchiq Transformator Zavodi – юқори сифатли электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва бошқалар.

 Доимий иштирокчилар орасида: «Силовые Машины» ОАЖ, Ўзэлектроаппарат, Зето ЁАЖ, Cenk, Aksa Jenerator Sanayi A.S., Calik Enerji, Omicron, Uzassystem ва ҳоказолар.

Туркия миллий павильонининг экспозицияси, Группа Свел, Monoelectric, Механотроника, КЗАЕМ, ТД Дом, Raychem, Радиус Автоматика, Arken Generator ва бошқалар дебют қилади.

«Яшил энергия тежовчи технологиялар – GETCA 2022» кўргазмасининг ихтисослашган бўлимида Solax – қуёш панеллари, электромобиллар учун зарядловчи қурилмалар ишлаб чиқарувчи, E-PROM – электромобиллар учун зарядлаш станциялари ишлаб чиқариш, ПРОМEНEРГО – Россиянинг электр энергияси, газ ва энергия ҳисоби тизимларига бутловчи қисмлар учун интеллектуал ҳисоблагичлар ишлаб чиқувчи ва ишлаб чиқарувчи компаниялари томонидан тақдим этилади. Ушбу бўлим қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергетикани ривожлантириш салоҳиятини тақдим этишга ва «Ўзбекистон энергетика стратегияси»ни амалга оширишга ҳисса қўшишга қаратилган.

Кўргазманинг бош ҳомийси – KOC Construction / Piramit

Таъкидлаш жоизки, кўргазма 2022 йил июнига мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Халқаро Энергетика форуми арафасида ўтказилади.

Тадбир ташкилотчилари – Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори – ICA Eurasia.

Қўшимча маълумот учун, марҳамат, мурожаат қилинг:

Тел. 71 205 14 14, www.power-uzbekistan.uz

Реклама ҳуқуқи асосида