Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа иттифоқида мудофаа фонди ташкил қилинади
Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари туфайли Европа иттифоқи яқин йилларда иштирокчи давлатлар армияларини модернизация қилмоқчи.
Европа комиссияси Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари муносабати билан биргаликда қурол ишлаб чиқиш ва сотиб олиш учун 500 миллион евро миқдорида мудофаа фондини яратишни таклиф қилди, деб хабар берди Reuters ва Dpa агентлиги 18 май, чоршанба куни. «Урушнинг Европага қайтиши кучли Европа мудофаасини қуришга эътибор қаратиш талаб қилади», деди Европа иттифоқининг рақобат бўйича комиссари Маргрете Вестагер.
Фондни тўлдириш учун ЕИнинг узоқ муддатли бюджети маблағларидан фойдаланиш таклиф қилинмоқда, уни хусусий сектор ҳам ошириши мумкин, деб ёзади Reuters. Жамғарма маблағлари биринчи навбатда ҳаво, қуруқлик ва денгиз мудофаа тизимларини модернизация қилиш учун сарфланади ҳамда 2023-2024 йиллар учун ҳисоблаб чиқилади. Унинг ташкил этилиши Европа иттифоқининг барча 27 ҳукумати томонидан келишиб олиниши керак.
Фонд маблағларининг сарфланишини мувофиқлаштириш билан махсус тузилган гуруҳ шуғулланади. У Украинага юборилган қурол-яроғ захираларини алмаштиради, бунда совет техникасидан воз кечилади, ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаа тизими такомиллаштирилади.
Европа комиссияси келажакда ушбу ишчи гуруҳни қўшма ҳарбий харидларнинг кенгроқ дастурига айлантиришни режалаштирмоқда. Унинг мақсади сотиб олинган ҳарбий техникани Европа иттифоқи мамлакатлари ўртасида тақсимлаш ва хомашё, тадқиқот ва ишланмалардан умумий фойдаланишни таъминлашдир, деб ёзади Dpa.
Европа иттифоқига аъзо давлатлар Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари ортидан мудофаага инвестицияларни кўпайтиришга ваъда берди, бу эса бюджетни кўп йиллик қисқартиришдан кейин Европа мудофаа сиёсатида катта ўзгариш бўлди, деб ёзади Dpa. Уруш бошлангандан бери Европа иттифоқи давлатлари 200 миллиард евролик янги ҳарбий сармояларни эълон қилди. Германия бу маблағнинг ярмини ажратишга ваъда берди.
Мавзуга оид
08:22 / 05.06.2026
Қайси давлатлар мудофаа учун энг кўп маблағ ажратяпти?
08:28 / 24.04.2026
Рейтинг: дунёдаги энг йирик 15 та мудофаа бюджети
15:44 / 19.03.2026
Украина ва Испания мудофаа соҳасида янги келишувлар имзолади
18:43 / 03.03.2026