Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ маймун чечагига қарши оммавий эмлашни зарур деб ҳисобламаяпти
Маймун чечаги вирусини назорат остида ушлаб туриш учун гигиена қоидаларига риоя этиш ва хавфсиз жинсий алоқа етарли, деди ЖССТнинг Европадаги юқори хавфли патогенлар бўлими раҳбари Пебоди.
Фото: Reuters
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) фикрича, Европа ва Шимолий Америкада одамларнинг маймун чечаги билан касалланиш ҳолатлари ушбу касалликка қарши оммавий эмлашни талаб қилмайди. 23 май, душанба куни ЖССТнинг Европадаги ўта ташвишли патогенлар бўлими раҳбари Ричард Пебоди Reuters агентлигига маълум қилишича, шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш ва хавфсиз жинсий алоқа инфекция тарқалишини назорат қилиш учун етарли бўлади.
Ўзаро алоқаларни аниқлаш ва касалликни юқтириб олганларни изоляция қилиш маймун чечаги инфекцияси тарқалишини назорат қилишнинг асосий чорасидир, дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам маймун чечаги одамлар учун унчалик хавфли эмаслигини таъкидлаган эди.
Одамларда маймун чечаги билан касалланиш ҳолатлари ҳозиргача асосан Африканинг баъзи қисмларида маълум бўлган. 20 май куни Германияда инфекциянинг биринчи ҳолати аниқланган. Бунгача Европада, жумладан, Буюк Британия, Португалия, Испания, Италия, Франция ва Бельгияда бу юқумли касалликнинг бир неча ҳолати кузатилган эди.
Умуман олганда, ҳозирги кунга қадар Европа ва Шимолий Америкада одамларда маймун чечаги инфекциясининг юздан ортиқ ҳолатлари қайд этилган. Гап инфекциянинг ғарбий Африка варианти деб ҳисобланган ва марказий Африка вариантига қараганда енгил кечувчи тури ҳақида бормоқда.
Мавзуга оид
21:31 / 30.01.2026
ЖССТ Нипаҳ вируси хавфини паст баҳолади ва чеклов қўйишни тавсия қилмади
18:06 / 29.01.2026
ЖССТ Ўзбекистонни қизамиқдан холи мамлакат мақомидан маҳрум қилди
22:37 / 23.01.2026
АҚШ расман ЖССТ таркибидан чиқди
13:05 / 02.12.2025