Ўзбекистон | 17:00 / 28.05.2022
20975
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Caterpillar” техникасини ишлаб чиқарувчи йирик завод очилди

26 май куни пойтахтнинг Бектемир туманида RWS OPTIMUM саноат кластери негизида “Zeppelin” концерни билан қўшма корхона очилди. Янги завод “Caterpillar” қурилиш ва тоғ-кон техникасини йирик узелли йиғиш, сотиш ва техник хизмат кўрсатишни таъминлаш учун мўлжалланган. 

Фото: Caterpillar

Очилиш маросимида АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниел Росенблум сўзга чиқиб, “Caterpillar” ўз саноатида жаҳон етакчиларидан бири бўлиб, маҳсулотларининг изчил юқори сифати ва ишончлилигини кафолатлашини таъкидлади. Шу билан бирга, ишлаб чиқаришнинг очилиши бренд ва ўзбекистонлик ҳамкорлар ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг янги босқичидир.

Дарҳақиқат, компания республикада кўп вақтдан буён мавжуд бўлиб, дилерлик тармоғи орқали харидорларга асбоб-ускуналар етказиб бермоқда, бироқ қўшма корхона ташкил этилиши эндиликда ҳам давлат секторига, ҳам тадбиркорлик субъектларига ички бозорда “Caterpillar” техникасини харид қилиш имконини беради.

“Айнан сўнгги беш йил ичида Ўзбекистон иқтисодиёти очиқлигининг ўсиши ва инвестиция муҳитининг яхшилангани Америка технологиялари ва муҳандислик тажрибасини саноатнинг турли тармоқларига жорий этишга хизмат қилмоқда, бу эса Ўзбекистонга йилдан-йилга ўз мақсадларига эришиш имконини бермоқда”, – дея таъкидлади Даниел Росенблум. 

Фото: Caterpillar

Технологик жиҳатни эслатиб ўтиш алоҳида эътиборга лойиқдир, чунки хорижий инвестициялар оқими ва иш ўринларини яратиш билан бир қаторда “Caterpillar” ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ишлаб чиқарилаётган техникаларни маҳаллийлаштириш бўйича кенг кўламли ва чуқур дастурни назарда тутади. Шу боис “Zeppelin” концерни бошқаруви раиси Франк Жанас ўз нутқида бу жиҳатга батафсил тўхталиб ўтди:

“Тошкентда янги ишлаб чиқариш майдончаси очилиши билан SAT техникасини маҳаллийлаштириш бошланади. Машиналарни импорт қилишдан ташқари, маҳаллий бутловчи қисмларни қўшиб йиғамиз. Бу маҳаллий аҳоли учун қўшимча иш ўринлари яратибгина қолмай, нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун рақобатбардош техникани яратади”.

Фото: Caterpillar

Янги завод ишини экскаваторлар ва фронтал юклагичларни йиғишдан бошлаш режалаштирилган бўлиб, ривожланишнинг кейинги босқичларидаёқ тоғ-кон ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. Шунга мувофиқ, тарқатиш ва хизмат кўрсатиш тармоғини кенг кўламли кенгайтириш режалаштирилган: Xизмат кўрсатиш марказлари сони ҳозирги 5 тадан 12 тага кўпайтирилиб, республиканинг барча йирик ҳудудларини қамраб олади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид