Жамият | 20:00 / 02.06.2022
11630
3 дақиқада ўқилади

Startup school – ўз стартапини бошламоқчи бўлганлар учун

Фото: Startup school

IMPACT.T технологик хаби Европа тикланиш ва тараққиёт банки кўмагида 13-18 июнь кунлари Тошкент шаҳрида технологик стартапларни юритувчи ва йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорлар учун олти кунлик тренинг ўтказмоқда. Таниқли тадбиркор, Newmax Technologies (Express24, MyTaxi, maxTrack, Workly, IMPACT.T.) асосчиси ва бош директори Aкмал Пайзиев курс тренери сифатида иштирок этади. Машғулотлар ўзбек тилида олиб борилади. Тренинг 18:30 дан 21:30 га қадар давом этади.

Тренинг давомида сиз қуйидагиларни ўрганасиз:

  • стартапни ишга туширишнинг барча босқичлари;
  • IT стартаплари учун маркетинг;
  • ҳамкорлар/инвесторларни жалб қилиш;
  • тадбиркорлик фаолиятини бошлашнинг ҳуқуқий хусусиятлари;
  • жамоада ишлаш ва мотивация;
  • молиявий режалаштириш ва бюджетлаштириш усуллари;
  • бизнесни ривожлантириш шакллари ва моделлари;
  • бизнес кўрсаткичлари ва бошқалар.

6 кунлик тренингда қатнашиб, сиз қуйидагиларни билиб оласиз:

  • стартапингизни ишга тушириш;
  • бозорни мустақил равишда кузатиб бориш;
  • мақсадли аудиториянинг салоҳияти ва эҳтиёжларини, шунингдек, рақобат даражасини баҳолаш;
  • бизнес режалаштириш асослари;
  • компанияни ташкил этиш ва брендинг тузилмасини ишлаб чиқиш усуллари;
  • маркетингни илгари суриш усуллари;
  • инвестор билан ишлаш усуллари;
  • жамоани танлаш, шакллантириш ва рағбатлантириш усуллари.

Тренинг охирида сиз қуйидагиларни оласиз:

  • Курсни тамомлаганлик ҳақида сертификат;
  • Стартап бизнесни бошлашда фойдали кўникмалар;
  • Ҳамфикрлар ўртасида тармоқ яратиш.

Тренингда иштирок этиш нархи 600 000 сўм бўлиб, озиқ-овқат харажатларини ўз ичига олади. Қолган ташкилий харажатлар ЙТТБ томонидан қопланади.

Тренингда иштирок этиш учун 2022 йил 5 июндан кечиктирмай қуйидаги ҳавола бўйича рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдиришингиз керак: Ҳавола

*Жойлар сони чекланган, биринчи навбатда сўровномани тўлдирган ва қатнашиш учун тўловни киритган шахслар қабул қилинади.

Диққат! Ушбу тренинг учун танлов асосида 40 та грант ўринлар ҳам ажратилган. Танловда иштирок этиш учун 2022 йил 5 июндан кечиктирмай қуйидаги ҳавола бўйича рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдиришингиз керак: Рўйхатдан ўтинг ва мотивация хатини илова қилинг**

** Тафсилотлар рўйхатдан ўтиш формасида

Саволлар бўйича қуйидаги рақамга мурожаат қилишингиз мумкин телефон: +99890 064 64 46

Реклама ҳуқуқи асосида