Ўзбекистон | 09:38 / 03.06.2022
19804
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Япония тарихида илк бор

Япония мамлакатига қонуний ишлаш учун бориш энди орзу эмас!

Фото: REIWA XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI

Жорий йилнинг 30 март куни REIWA XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI’нинг тинимсиз саъй-ҳаракатлари сабаб, икки мамлакат тарихида илк бор бир вақтнинг ўзида Япония давлатига уюшган ҳолда ишчи визалар орқали ишлаш учун кетаётган 26 нафар агентлик мижозларига визалар ва авиачипталарни топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Тақдирлаш маросимида REIWA XBA’нинг 26 нафар мижозининг яқинлари, ота-оналари ва оила аъзолари, шу билан бирга агентликнинг Япониядаги ҳамкор иш берувчи компаниялари ва 3 йилдан буён мана шу компанияларда қонуний ишлаётган агентликнинг бир неча нафар мижозлари ҳам онлайн тарзда ZOOM платформаси орқали иштирок этишди.

Агентлик директори Бекзодбек Ҳамрақуловнинг айтишича, мамлакатимизда фақатгина REIWA XBA агентлиги Япония мамлакатига юборилаётган фуқароларимизни у ерда эркин ва хавфсиз ишлашлари, қолаверса уларни иш давомида қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида мамлакатнинг ўзида иш берувчи компаниядан ташқари яна бир нейтрал компания билан ҳам ҳамкорлик олиб боради. Бу нейтрал компания иш берувчи ва мижозлар ўртасидаги меҳнат шартномаси бузилган ҳолатларда, иш берувчи ёки агентликнинг мижозлари томонидан камчиликларга йўл қўйилган тақдирда уларни огоҳлантириш, агар лозим бўлса қонуний чора кўриш ҳуқуқига эга.

“Японияга ишга кетаётган юртдошларимизни то аэропортга қадар етказишни биз зиммамизга олсак, уларни у ерда кутиб олиш, иш ва турар жой билан таъминлаш, яшаш жойида рўйхатдан ўтказишни бизнинг ҳамкорларимиз таъминлашади.

Агентлигимиз томонидан Японияга ишга жўнатилаётган ҳар бир мижозларимизнинг кейинги ҳолатига бефарқ бўлмаймиз. Доимий равишда улар биз билан боғланиб, маълумот беришлари ёки биздан ёрдам олишлари мумкин. Шу вақтга қадар биз орқали кетиб, Японияда қонуний ишлаётган ватандошларимиз билан доим алоқадамиз.

Японияда ишлаш ниятида бизга мурожаат қилган фуқаролар биринчи навбатда ойлик масаласи билан қизиқишади. Улар учун бошланғич маош 1500 АҚШ доллар атрофида. Бу кўрсаткич иш фаолиятига қараб кўтарилиб боради”, — дейди у.

REIWA XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI МЧЖ 2019 йилда ўз фаолиятини лицензия асосида қонуний бошлаган ва бугунги кунга қадар ўзининг сифатли ва ишончли хизматларини мижозларга кўрсатиб келмоқда. 

2019 йилнинг сентябр ойида бу агентлик томонидан Хусусий Бандлик Aгентликлари орасида биринчи бўлиб 5 нафар ўзбекистонлик От спорти соҳасида от ўргатувчи лавозимига ишга жойлаштирилган эди. 2020 йилга келиб пандемия шароити бўлишига қарамай Япониядан юборилган ишчи визаси билан яна 28 нафар мутахассис жўнаб кетди. 3 йиллик фаолияти давомида агентлик томонидан ишлаш учун хорижга кетган фуқаролар айни вақтда агентлик билан ҳамкорликдан мамнун эканини билдиришган.

REIWA — йиллар давомида синалган ишонч!

Лицензия: #0022-сонли

Бош офис: Aндижон шаҳар, Бобуршоҳ 11

Тошкент филиал: Тошкент шаҳар, Миробод Тумани

Ойбек-38A, Avalon бизнес маркази

Колл-марказ телефони: +998 95 204 09 80

Telegram: REIWA

Facebook: @reiwa.xba

Instagram: @reiwa.xba

Реклама ҳуқуқи асосида