Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Lacetti»ни бошқарган 21 ёшли қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ўлим билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ИИББ ҳолат ҳақида маълумот берди.
2022 йилнинг 4 июнь куни тахминан соат 00:25 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчасида «Lacetti» русумли автомашинани бошқариб кетаётган 21 ёшли С.Н. бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги ёритиш устунига урилган.
ЙТҲ натижасида «Ласетти» русумли автомашина ҳайдовчиси С.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, бироқ тиббиёт ходимларининг уринишларига қарамай, у жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИББ хабарида айтилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
05:32
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
09:02 / 16.07.2026
Мустақиллик шоҳкўчасида ҳаракат схемаси вақтинча ўзгаради
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026