Жамият | 15:28 / 13.06.2022
27754
6 дақиқада ўқилади

“DINAY” товар белгисига нисбатан ҳуқуқбузарлик ҳолатига чек қўйилди (ёхуд “НАШ САД” судда “DINAY”га ютқазди)

Фото: DINAY

Мамлакатимизда охирги йилларда интеллектуал мулк объектларига бўлган эътибор ошиб бормоқда. Буни сўнгги йилларда ушбу мулк турларига нисбатан амалга оширилган ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ низоларнинг кўпайишида кўришимиз мумкин. Шундай низолардан бири бу “DINAY” ва “НАШ САД” ўртасидаги низодир.

Аниқланишича,  Наманган вилоятида тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган “CHUST BOG’ AGRO” МЧЖНАШ САД” номи остидаги салқин ичимликларни ишлаб чиқаришда “RICOMEL BEVERAGES” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “DINAY” салқин ичимлигини қадоқлаш учун мўлжалланган махсус шаклга эга идиш (баклажка) ҳамда идишни тўлиқ қоплаб турувчи этикетка (ўров) дизайнларидан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз, қонунга хилоф равишда фойдаланиб келган.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 08.06.2016 йилда “DINAY” товар белгиси “RICOMEL BEVERAGES” МЧЖ номига рўйхатдан ўтказилган ва MGU 29546-сонли гувоҳнома берилган. Шунингдек, Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 20.01.2022 йилда “DINAY” салқин ичимлигини қадоқлаш учун мўлжалланган махсус шаклга эга идиш (баклажка) учун MGU 44137-сонли гувоҳнома ҳамда 21.01.2022 йилда MGU 44138-сонли гувоҳномалар берилган. Ушбу товар белгиларига доир мутлақ ҳуқуқ “RICOMEL BEVERAGES” МЧЖга тегишли.

“RICOMEL BEVERAGES” МЧЖ номига рўйхатдан ўтказилган товар белгилари

MGU 29546-сонли гувоҳнома

Фото: DINAY

MGU 44137-сонли гувоҳнома

Фото: DINAY

MGU 44138-сонли гувоҳнома

Фото: DINAY

“CHUST BOG’ AGRO” МЧЖ томонидан “НАШ САД” номи остидаги салқин ичимликларнинг ташқи кўриниши

Фото: DINAY
Фото: DINAY

 

Мазкур ҳолат юзасидан “RICOMEL BEVERAGES” МЧЖнинг бош директори Ш.Базаров Наманган вилояти адлия бошқармасига мурожаат қилиб ҳуқуқбузарнинг мансабдор шахсларига қонунчиликда белгиланган тегишли чораларни кўришни сўраган. Ҳолат юзасидан атрофлича текширувлар ўтказилиши ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги мутахассисларининг фикрлари ўрганилиши натижасида, “CHUST BOG’ AGRO” МЧЖ томонидан “НАШ САД” номи остидаги салқин ичимликларни ишлаб чиқаришда махсус идишдан (бакалажка) фойдаланиши товар белгиларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларнинг бузилиши деб топилди ва тегишли маъмурий баённома тузилиб жиноят ишлари бўйича Наманган туман судига юборилди.

“RICOMEL BEVERAGES” МЧЖнинг вакили Х.Жураевнинг сўзларига кўра “НАШ САД” номи остидаги маҳсулотларнинг қадоғи ташқи шакли жиҳатидан, идишнинг айнан маълум жойларида чизиқлар мавжудлиги, қопқоқ шакли ва ранглар уйғунлиги жиҳатидан товар белгиси эгаси томонидан ишлаб чиқарилаётган “DINAY” номи остидаги маҳсулотларга адаштириб юбориш даражасида ўхшашдир, шунингдек ушбу товарларнинг бир турдаги товарларга мансублиги, бир хил материалдан ишлаб чиқарилгани ва бир жойда сотилиши истеъмолчида мазкур маҳсулотлар битта ишлаб чиқарувчига қарашли деган тасаввур пайдо қилади ва уларнинг товар ишлаб чиқарувчиси хусусида чалғишига олиб келади. Шу билан бирга, “RICOMEL BEVERAGES” МЧЖнинг бош директори Ш.Базаров истеъмолчиларни чалғитишга қаратилган бундай ҳаракатлар жамият манфаатларига жиддий зарар етказаётганини таъкидлаб ўтди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига биноан товар белгисининг эгаси товар белгисидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш мутлақ ҳуқуқига эга. Товар белгисини ёки шу белги билан белгиланган товарни рухсат берилмаган тарзда тайёрлаш, қўллаш, олиб кириш, савдога таклиф этиш, сотиш, ўзгача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ёки уларни шу мақсадда сақлаш ёхуд улар билан адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган бир хилдаги товарларни белгилаш товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-моддасида ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан ёки адаштириб юбориш даражасида улар билан ўхшаш бўлган белгилардан шу турдаги товарларга (хизматларга) нисбатан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ёхуд ўзга фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Натижада, жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди томонидан тузилган маъмурий баённома, мутахассис фикри ҳамда суд мажлисида ишда қатнашаётган томонларнинг келтирилган важларига тегишли баҳо берилиб, мазкур йилнинг 27 май кунидаги қарори билан “CHUST BOG’ AGRO” МЧЖнинг мансабдор шахсларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Қарордан норози тарафлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб, хуқуқбузар ва жабрланувчи қарор нусхасини олган кундан бошлаб 20 (йигирма) сутка муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш