Иқтисодиёт | 17:38 / 14.06.2022
26885
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доллар расмий курси қаторасига бешинчи бор пастлади

Доллар курси яна 11 000 сўмдан тушган.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,18 сўмга пастлаб, 10 975,02 сўмни ташкил қилди. Евро 47,61 сўмга тушиб, 11 452,43 сўм бўлди. Рубл курси 0,38 сўмга пастлаб, 192,38 сўм бўлди.

Бундан аввал ушбу валюта курси кетма-кет тўрт кун пастлаб, 10 992,20 сўмни ташкил қилганди.

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид