Иқтидорли талабалар учун WIST’да бепул таълим!
WIST дунёни ўзгартиришга интилаётган ёш ва иқтидорли болалар ҳамжамиятини шакллантиришга ҳаракат қилмоқда. Шу мақсадда мактаб ўз қаторига турли истеъдод, мотивация ва ғояларга эга болаларни жалб қилади.
WIST — халқаро стандартларга мувофиқ ишлайдиган хусусий мактаб. Бу ерда 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган барча болалар IEYC, IPC, Англиянинг мослаштирилган KS3, (и) GCSE дастурига мувофиқ тўлақонли таълим олиши ва А (Cambridge ва Pearson Edexcel) даражаларига эга бўлиши мумкин.
Мактабнинг асосий мақсади — нафақат ўзининг ҳаётига, балки бутун дунёга ўзгартириш киритишга қодир ёшларга ижобий таъсир кўрсатишдан иборат. Айнан шу сабабли WIST учун иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларни энг яхши таълим даражаси билан таъминлаш муҳим.
Грант — мактабга ўқишга кириш ва ўз иқтидорларини ривожлантириш ҳамда билимларни мустаҳкамлаш учун барча кўникмаларга эга бўлиш учун ажойиб имконият.
Грантга эга бўлиш учун нималар зарур?
Ёши: А-Level курсига кириш учун 16 ёш ёки 9-синфга кириш учун 13 ёш.
Интилувчанлик, иқтидор, ҳар қандай аниқ академик фанда қобилият ва синфдан ташқари фаолиятга қатъиятли садоқат.
Грантнинг биринчи йили учун мактаб қуйидагиларни изламоқда:
- 9-синфга кирадиган 2 нафар ўқувчини — давлат мактабида ўқийдиганлар учун амал қилади;
- 12-синфга кирадиган 2 нафар ўқувчини — давлат, хусусий ёки халқаро мактабда ўқийдиганлар учун амал қилади.
Ариза беришнинг охирги муддати — 20 июнь.
Батафсил маълумот билан сайтда танишинг: https://wist.uz/ru/admissions/scholarship-policy/
Ёки мактаб билан телефон орқали боғланинг: +998 71-210-22-22
Instagram: @wist.uz
Facebook: fb.com/wist.uz
Реклама