«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди
Бугун юқори циклон таъсири ҳисобига марказий, жанубий ва шарқий ҳудудлар бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир кучли бўлади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 18-23 м/с гача кучайиши, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат 23-28 даража иссиқни ташкил этади, бу ушбу кун иқлимий меъёридан 4-6 даражага пастдир.
21-22 июнда циклон таъсири кучсизлашади, аммо марказий, жанубий ва шарқий ҳудудлар бўйича момақалдироқ билан ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
20-22 июнда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши, фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудлар баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Кундузи ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб 34-39 даража иссиқни ташкил этади.