Ўзбекистонда хорижий ОАВ телерадиомаҳсулотларини тарқатиш учун рухсатнома олиш тартиби эълон қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш учун рухсатнома олиш юзасидан давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситалари телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш учун рухсатнома олиш юзасидан давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламенти тасдиқланади.
Маъмурий регламентга мувофиқ юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун “Лицензия” ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини таъминлайди;
давлат хизматини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида юридик шахслар мурожаатлари кўриб чиқилишини ЯИДХПда кузатиб бориш тартибини;
2023 йил 1 июлдан бошлаб ўрнатилган тартибда хорижий телерадиоканаллар таркибидаги чет эл рекламаларини тўлиқ чеклашини таъминлайди.
Адлия вазирлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши белгиланган тартиби бажарилиши, шу жумладан улар фаолияти юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатади.
Мавзуга оид
15:00 / 21.12.2024
Kun.uz'нинг YouTube'даги обуначилари сони 3 миллиондан ошди
14:52 / 20.12.2024
Эрон Ўзбекистоннинг қатор маҳсулотларига экспорт учун рухсатнома беради
21:49 / 12.12.2024
Австралия интернет компанияларни маҳаллий ОАВ контенти учун пул тўлашга мажбур қилади
16:05 / 16.11.2024