20:00 / 22.06.2022
10673

«IMKON» савдо маркази 10 ёшда

«IMKON» савдо маркази 10 ёшга тўлганлиги муносабати билан Республика бўйлаб барча филиаллар ходимлари ўртасида ЗАКОВАТ интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда 18 та филиал ва бош офис ходимларидан ташкил топган 20 та жамоа иштирок этди.

Заковат интеллектуал ўйини бошловчиси Абдурасул Абдуллаев томонидан тайёрланган саволлар қатнашчиларнинг билимларини яна бир бор синовдан ўтказди. Мусобақа қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди.

Сўнгги натижаларга кўра бош офис ходимлар жамоаси 1-ўринни, Яйпан филиали жамоаси 2-ўринни ва Норин филиали жамоаси 3-ўринни эгаллашди. Ғолиб жамоалар пул мукофоти билан тақдирланди.

Беллашувдан сўнг байрам тадбирини расман очиб бериш учун сўз «IMKON» савдо маркази бошқарув раиси Бекзоджон Ғуломович Раҳматалиевга берилди. Бошқарув раиси йиғилганларни байрам билан табриклаб, барча ходимларга ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Савдо марказининг ривожига ўз меҳнати билан самарали ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ходимлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сўнг, «IMKON» савдо маркази бошқарув раиси ўринбосари Давронбек Равшанбоевич Муродов сўз олиб, ходимларнинг меҳнатини шарафлаш ва рағбатлантириш мақсадида, ҳар бир филиалдан йил давомида энг яхши натижа кўрсатган бир нечта ходимлар учун куз мавсумига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмалари ташкил қилинганлигини эълон қилди.

Тадбир давомида таниқли ва афсонавий санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар ва кўнгилочар дастурлар байрам дастурхони атрофида йиғилган барча ходимлар ва меҳмонларнинг кўнглини шод этди.

Маълумот учун: «IMKON» савдо маркази 10 йилдан буён Республика бўйлаб 1000 дан ортиқ ходимларни иш билан таъминлаб ҳамда 5000 хилдан ортиқ маиший техникалар, мебеллар, спорт анжомлари, авто эҳтиёт қисмлари ва электроника буюмларини муддатли тўловга сотиш орқали юртимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Телеграм канали: t.me/imkonsavdomarkazi

Instagram: instagram.com/imkonsavdomarkazi

Facebook: fb.com/imkon.markazi

YouTube: youtube.com/channel

TikTok: tiktok.com/@imkonsavdomarkazi

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top